UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Футзал. "Локомотив" иккинчи турда ҳам мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. "Локомотив" иккинчи турда ҳам мағлуб бўлди

Ченгдуда "Локомотив" мезбон жамоага қарши бахс олиб борди.
"Локомотив" - "Шенжен Нанлинг Тиеланг" 2:6
"Shuangliu Sports Centre", Ченгду
Голлар: О. Холмуҳамедов 20, А. Юнусов 30 - К. Лин 6, Л. Шиминг 8, 13, Р. Кларо 10, 38 З. Лианг 15

"Локомотив": 1.Олег Тукмаков, 8.Виталий Борисов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 15.Фарход Абдумавлонов.
Захирадан тушганлар: 12.Клим Тюгаев, 3.Суннат Куралов, 5.Олег Холмуҳамедов, 6.Фарход Мирахмедов, 7.Фурқат Азизов, 9.Андрей Шлёма, 10.Махсуд Файзуллаев, 13.Фахриддин Самедов, 4.Шуҳрат Тожибоев.

"Шенжен Нанлинг Тиеланг": Веи Зенг, Лианг Шиминг, Лу Юе, Ҳе, Конг Лин.
Захирадан тушганлар: Зу Беи, Бруно Такаши Натакеяма, Куанг Хуанпу, Зуанг Жианфа, Денг Тао, Зенг Лианг, Рубенс Роберто Салвадор Кларо, Чен, Занг Хипенг.

Огоҳлантиришлар: О. Холмуҳамедов 22                           



          ЯНГИЛАШ

38. Афсуски, тўлиғича олдинга ўтиб кетган Локо ҳужумда тўпни олдириб қўйди, Рубенс Кларо эса бўш қолган дарвозани осонгина нишонга олди, 2:6.

35. Хитойликлар устози тайм аут олди.

33. Абдумавлонов чиройли қарши ҳужумни чўзиб юборди.

33. Юнусовнинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.

32. Локо футзалчилари тинимсиз ҳужум уюштиришмоқда.

31. Свиридовнинг кучли зарбасини бу сафар ҳам дарвозабон ушлаб олди.

30. Гооооооолллллл, Артур Юнусов узоқ чўзилган комбинацияни самарали якунлади, 2:5.

29. Шлема 2 метрдан ноаниқ зарба берди, еҳ жуда қулай имконият эди.

28. Самедовнинг навбатдаги зарбасини ҳам дарвозабон ушлаб қолди.

27. Самедовнинг жуда кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди ва дарвоза томон тепди, Борисов аранг голдан қутқарди Локони.

26. Юнусовни тўпни олиб қўйди, лекин кейинги ҳаракати хато бўлди, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

25. Абдумавлонов тўпни рақибдан олиб қўйиб кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ.

23. Холмуҳамедовнинг навбатдаги зарбаси анча ноаниқ чиқди.

22. Холмуҳамедов огоҳлантирилди.

22. Юнусовни йиқитишди. Ҳозирча жамоалар бўлимни ҳотиржам бошлашди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус.

Ниҳоят, Олег узоқ кутилган голни урди.

20. Гооооооолллллл, Олег Холмуҳамедов, 1:5.

17. Абдумавлоновнинг зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди, кейин Юнусовнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.

16. Вакилларимиз оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйишмоқда.

15. Яна ва яна гол, Зенг Лианг, 0:5.

Энди, хитойликлар мураббийи тайм аут сўради.

14. "Локомотив" сафида Шухрат Тожибоев ўйновчи дарвозабон сифатида майдонга тушди.

13. Гол, яна Лианг Шиминг, 0:4.

12. Файзуллаевнинг зарбаси юқоридан кетди.

"Локомотив"да дарвозабон муаммоси сезилмоқда, Клим Тюгаевнинг жароҳати қимматга тушмоқда.

Аҳад Юсупов тайм аут олди.

10. Яна гол, Рубенс Салвадор Кларо, 0:3.

9. Ли Юе зарба берди, жуда хавфли чиқди.

8. Гол, Лианг Шиминг, 0:2.

6. Гол, Конг Лин ҳисобни очди, 0:1. Голга қадар вакилларимиз ўйинни назорат қилишаётган эдилар, лекин голни рақиблар киритишди.

6. Хитойликларнинг илк хавфли ҳужуми самарасиз якунланди.

Фахриддин Самедовнинг кучли зарбасини  ҳимоячилар қайтаришди.

5. Фурқат Азизовни йиқитишди.

5. Борисовнинг кучли зарбаси дарвоза устунини силаб ўтиб кетди.

3. Борисов-Свиридов комбинациясини дарвозабон ўқиди.

1. Аҳад Юсупов ўйиннинг 13 сониясидаёқ иккинчи тўртталикни паркетга туширди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика