UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  6 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Янгиликлар

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

5 март санасида ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Расмий мезбон сифатида “Пахтакор” футбол клубининг ўйинолди машғулоти 15:00 да старт олади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Расмий меҳмон жамоа сифатида “Насаф” футбол клубининг ўйинолди машғулоти учрашув ўтказиладиган вақтга параллель — 16:00 да старт олади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда ҳар икки клуб бош мураббийлари икки нафардан футболчи ҳамроҳлигида иштирок этади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да, “Насаф” клуби иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бошланади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.




Реклама





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика