UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  1 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  1 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

Италия - Уругвай 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Италия - Уругвай 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Италия - Уругвай ўйини матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур

ИТАЛИЯ – УРУГВАЙ 0:1

Натал. “Дас Дунас” стадиони


Бош ҳакам:
Марко Родригес (Мексика)

Гол: Диего Годин (81)

Италия: Буффон, Де Шильо, Кеьллини, Дармиан, Маркизио, Балотелли (Пароло, 46), Бардзальи, Иммобиле (Кассано, 71), Бонуччи, Пирло, Верратти (Тиаго Мотта, 75).

Уругвай: Муслера, Годин, Перейра (Стуани, 63), Родригес (Рамирез, 77), Суарес, Ҳименес, Лодейро (Перейра, 46), Аревало, Гонсалес, Кавани, Касерес.

Огоҳлантириш
: Балотелли (22), Де Шильо (77)

Четлатиш: Маркизио (59) 

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! УРУГВАЙ КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА!

Буффон ҳужумда юрибди...

90+4` Сўнгги дақиқалар. Уругвайда қарши ҳужумда имкониятлар пайдо бўлмоқда.

90+3` Уругвай ҳимояга зич жойлашган. Италияга ушбу қўрғонни ёриб ўтиш қийинчилик туғдирмоқда...

Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90`
Де Шильо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилишда адашди.

89`
Уругвайнинг қарши ҳужуми. Суарез сўнгги палада хатога йўл қўйди.

88` Италия катта куч билан олдинга қараб бормоқда. Лекин энди кечмасмикин...

86`
Италия захира ўриндиғидан яна бир киши четлатилди.... Мексикалик ҳакам имкон қадар Уругвайни қулоғидан ушлаб келмоқда...

85` ПИРЛОООООО! Бирозгина ноаниқ...

ЛУИС СУАРЕЗ МАЙДОНДАН ЧЕТЛАТИЛИШИ КЕРАК ЭДИ!!!!!!!

83`
Италия энди олдинга боради... Лекин буёғига гол ура олармикин...

81` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГОДИН! Диего Годин боши билан дарвозани ишғол этмоқда.

81` Ҳакам бу вазиятга кўз юмди...

80` СУАРЕЗ ФУТБОЛНИ ЙИҒИШТИР УКА! Итни ишини футболчи қилмайди... Эски одатлар бошланди. Ўрганган кўнггил ўрнатса қўймас деб бекорга айтилмас экан. Суарез Кеьллинини тишлаб олди. ЖИРКАНЧЛИК!

78`
Уругвай жарима тўпидан самарали тарзда фойдалана олмади.

77`
Де Шильога сариқ карточка. Жарима тўпини уругвайликлар амалга оширишади.

75`
Вератти ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Тиаго Мотта туширилди.

73`
Вераттига қарши Кавани қўпол ўйнади. "Ўзингни босиб ол, Суарез. Вератти бу сен эмаски симуляция ишлатса" дейдиган одам йўқ...

71`
Чиро Иммобиле ўз ўринини Антонио Кассанога бўшатиб берди.

70`
Пирло бошлаган ҳужум яхши ривожланди. Лекин сўнгги палада Иммобиле ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

69`
Италия ҳам жонланди! Бошқача бўлиши мумкин эмас! Пирло ажойиб паси билан Иммобилени қулай вазиятга чиқарди. Лекин Чиронинг зарбасига ҳимоячилар тўсқинлик қилиб қолди.

67`
Луис Суарез ҳаммасини тўғри бажарди. Жарима майдончаси ичига кириб келди ва ажойиб тарзда зарба йўллади. Лекин кечирасизлар, буни БУФФОНИШЕ дейди!

66` Жижи нималар қилмоқда???????? Сўзсиз дунёнинг энг зўр дарвозабони!!!!

65` СУАРЕЗЗЗЗЗ!!!!!!!!!!!! БУФФФФФФФФФФОНННННННННННННННН!


63`
Италияга буёғига чинакамига қийин бўлади. Гуруҳ босқичларида ҳали Италия ҳеч ҳам осон бўлмаган аслида...

61` Маркизио оёғини рақиб оёғига қўйгани такрорий лавҳада қўринди. Маркизиода ҳам айб бор. Лекин ўйин даражасини ҳис этган ҳолда, сариқ карточка билан ҳам чекланса бўлармиди...

59` ИЙЕЕЕЕЕ! Ҳакам ўзидами ишқилиб??????????  ТУШУНАРСИЗ! Маркизио четлатилмоқда.

58` РОДРИГЕС!!!!!!!!! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!!

57`
Хавфли вазиятларсиз ўтаётган ўйинда яқин дақиқалар ичида "бомба" портлайди. Қайсидир жамоа бу ишни амалга оширади.

54`
Италия асосий эътиборни ҳимояга қаратмоқчи шекилли.

52`
Уругвай "старт" олгандек. Италияга ҳимояда қийин бўлади буёғига. Босим юқори.

50`
Уругвай ҳужумкорликни оширди.

Италия таркибида ҳам ўзгариш. Марио Балотелли ўрнига Пароло тушди.

Уругвай таркибида ўзгариш. Лодейро ўрнига Перейра тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз...

Балотелли: "Чезаре тоғажон, рақиб дарвозаси қаерда жойлашган?"

Бардзальи: "Суарез, актёрлик қилма ука..."

Балотеллини "қизчаси" ҳам тинмади лекин. Мариога лақабни боплап танлабди-а?

Биринчи тайм тугади! ТАНАФФУС! Овқатланмаганларга ёқимли иштаҳа. 15 дақиқадан сўнг яна қайтамиз.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
Уругвай стандарт вазиятларидан наф чиқара олмади.

45`
Уругвай жарима тўпидан сўнг бурчак тўпи ишлаб олмоқда. Биринчи бўлимдаги сўнгги имкониятлардан бири.

43`
Италия ва Уругвай ҳимоячилар ҳозирча ҳужумчиларга ортиқча имконият беришмаяпти. Ҳужумчилар ҳам ҳозирча у қадар фаол эмас.

41` Вератти-Пирло-Балотелли-Иммобиле
комбинация якунланмай қолди. Иммобиледан уругвайлик ҳимоячи тўпни ўз вақтида олиб қўйди. Акс ҳолда Муслерага осон бўлмасди.

40`
Дармианнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини Муслера эгаллаб олди.

38`
Италия олдинга қараб бормоқда. Жамоалар биринчи бўлимни истасак, истамасак анча эҳтиёткорлик билан ўтказишмоқда. Иккинчи бўлимда эса бу жиҳат иккинчи даражага тушиб қолади. Ишонаверинг, иккинчи  тайм умуман бошқача тус олади!

35`
Уругвай учрашувдаги энг хавфли вазиятни яратди. Лекин Буффон жамоаси жонига оро кирди.

33` БУФФФФФФФФФФОООООООН!!!!!!!!!!!!!!
Суарез ажойиб вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, лекин ЖИЖИ БУФФОН маҳоратини ишга солди. Қайтган тўпга яна зарба берилди ва яна Буффон ўзини кўрсатди. ҚОЙИЛ! ТАСАННО!

31`
Хавфли вазиятлар кузатилмаяпти. Лекин бундай даражадаги ўйинларда ҳаммаси бир неча сониялар ичида ўзгариб кетиши мумкин. Кегачи Хорватия - Мексика ўйинини эсланг, нималар руй бермади.

29` Иммобиле!
Де Шильо тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Иммобиле эса тўпга тўхтатмасдан зара берди. Лекин ноаниқ.

28`
Вератти майдонда рақибларни кўрмасдан ўтиб кетмоқда. Уругвай футболчилари ушбу футболчидан тўпни олиб қўйишни уддалай олишмаяпти.

27`
Пирлони қўриқлашни Кавани ўз зиммасига олган кўринади. Кавани Пирло олдида юрибди. Уругвай Пирлони "ёпиб" қўйиш эвазига Италия ҳужумларини бузиб қўймоқчи.

25` УҲ!
Маркизио дарвозага кули зарба йўллаганди, лекин тўп йўлига ҳимоячи чиқиб келди ва йўналишни ўзгартириб юборди.

24`
Уругвай аста-секинликлик билан ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда.

22`
Бошланди! Ҳа, Марио Балотелли бошлади. Голларни эмас, қоида бузишларни. Огоҳлантириш.

21`
Чиро Иммобиле Италиянинг ҳужуми пайтида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

19`
Бугун Марио Балотелли гол урадими? Ёки Луис Суарезми? Бу икки "урушқоқ", аммо жуда кучли иқтидор соҳибларининг бир-бирига ўхшаш жойлари кўп. Кучли зарбалар, нозик табиат ва яна бир неча жиҳатлар...

18` Италиянинг навбатдаги ҳужуми якунига етмасдан қолди. Маркизио тўп оширишда хатога йўл қўйди.

16`
Уругвай ҳужумкорликни оширмоқда. Кавани ҳозир яхши ўйнади. Лекин унинг боши билан ташламоқчи бўлган тўпини ҳимоячи қайтариб юборди.

15`
Италиянинг ҳужуми. Марио Балотелли узатилган тўпга етиб келолмади. Марио ўз ўрнида жамоадошига миннатдорчилик билдириб ўтди.

14`
Ўтган дақиқалар ичида Италия яхшироқ ва мазмунлироқ ўйин кўрсатмоқда. Луис Суарез бошчилигидаги Уругвай эса ҳозирча "жим". Лекин яқин дақиқалар ичида ушбу сокинлик шовқинга айланиши мумкин.

13` ПИРЛОООООО! Муслера!!! Жарима тўпидан келган тўпни уругвай посбони майдон ташқарисига чиқариб юборди. ХАВФЛИ!


12`
Италия стандарт вазиятига эга бўлди. Лекин Пирло амалга оширган ушбу стандарт вазиятини яна бир бор уругвайлик ҳимоячилар бартараф этишди.

10`
Дармиан ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Лекин жарима майдончаси ичига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришга эришишди.

7`
Уругвай секин-аста олдинга бормоқда. Жарима тўпи. Суарезнинг ошириб берган тўпини Буффон бартараф этди.

6`
Италия жамоаси позицион ҳужум ташкил этмоқда. Уругвай ҳозирча ўз жарима майдончаси олдида анча зич жойлашиб олган.

4`
Дармиан майдон маркази олдида Каванига нисбатан қўполлик ишлатди.

3`
Италия кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда. Ўйиннинг ички дажаси жуда юқори. Жамоалар анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ДАҲШАТЛИ ЖАНГ СТАРТ ОЛДИ! "FORZA ITALY"! "FORZA URUGUAY"!


Даҳшатли жанг яна бир неча сониялардан старт олади! Қайси жамоа бугун омадлироқ бўларкин? Қайси жамоа мундиални эрта якунлашга мажбур бўлади? Бу саволларга яқин вақт ичида жавоб оламиз! СУПЕР ЎЙИН бизни кутмоқда!

"Дас Дунас" стадионида ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда!

Энди навбат Уругвай давлати мадҳиясига!

Анъанага кўра, ҳар иккала давлат мадҳиялари жаранг солади. Италия футболчилари биринчи бўлиб ушбу ишни бошлаб беришмоқда. Ажойиб ижро, Браво италиялик футболчиларга! Айниқса Жижи Буффонга!

Бу ўйинда Италияни дуранг натижаси ҳам кейинги босқичга олиб чиқади. Уругвайга эса фақат ғалаба зарур! Демак бизни жуда катта баҳс кутиб турибди!

Италия - Уругвай учрашувини мексикалик Марко Родригес бошқариб боради.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Жаҳон чемпионати  "D" гуруҳи ҳал қилувчи баҳси Италия - Уругвай жамоалари ўртасидаги марказий беллашув бўлиб ўтади. Ушбу ўйин шарҳида Шаҳбоз Беғамов ишлайди.

- Ўйин соат 21:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика