UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  0 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  900 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Гондурас - Эквадор 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Гондурас - Эквадор 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бразилиядаги Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Гондурас - Эквадор учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. "Е" гуруҳи, 2-тур.

ГОНДУРАС - ЭКВАДОР 1:2

Куритиба. “Арена Байшада” стадиони.


Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Голлар: Костли (31), Эннер Валенсия (34, 65)

Гондурас: Валладарес, Фигероа, Бернандез, Изагирре (Гарсия, 46), Бенгтсон, Костли, Гарсия (Чавес, 83), Эспиноза, Гарридо (Мартинез, 72), Кларос, Бекелес.

Эквадор: Домингез, Гуагуа, Эразо, Паредез, Нобоа, Монтеро, Айови, Сайседо (Мендез, 82), Е,Валенсия, Минда (Груезо, 83), Антонио Валенсия.

Огоҳлантиришлар: Бернандез (7), Бенгтсон (45), Антонио Валенсия (57), Эннер Валенсия (73), Монтеро (80)


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ТУГАДИ! ЭКВАДОР ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!


90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди!

89`
Эквадорда тактик ўзгариш. Яъни вақтни олиш учун "расмиятчилик" Монтеро ўрнига Габриел тушди.

88` ЭЭЭ ҚОЙИЛЛЛЛЛ, ЭННЕР ВАЛЕНСИЯ! СЎЗСИЗ ЎЙИН ҚАҲРАМОНИ!

87`
Вақт оз қолмоқда, ҳаракатингни қил Гондурас!

85` Гондураснинг ҳужми! ХАВФЛИ!
Қанотдан етказиб берилган тўпга ҳужумчи етиб келолмади.

83`
Бониек ўрнига Чавес тушди.

82`
Эквадор таркибида ўзгаришлар. Сайседо ўрнига Мендез ва Минда ўрнига Груезо туширилди.

81` ЭСПИНОСА!!!!
Ҳимоячилар ҳозир Эспиносанинг зарбасини тўсқинлик қилишди...

80`
Монтеро сариқ карточка билан сийланди.

79`
Эквадор энди қарши ҳужумда ҳаракат қилиб кўрди! Аммо Гондурас ҳимояси бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

77`
Гондураснинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланмоқда. Лекин Гондурас фаолликни туширмоқчи эмас.

75`
Фигероа амалга оширган жарима тўпи жуда ноаниқ кетди.

73`
Эннер Валенсия ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

72`
Гондурас таркибида ўзгариш. Луиз Гаррида ўрнига Марио Мартинез майдонга туширилди.

71`
Эквадор посбони тиббий ёрдам кўрсатилди.

69`
Гондурас ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Лекин Домингез биринчи бўлиб тўпга эгалик қилди.

67`
Эквадор жамоаси кўплаб уюштирилган ҳужумларнинг навбатдагисини гол билан якунлашга эришди. Гондурас энди ҳужумга ўтишга мажбур.

65` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Эннер Валенсия! Эквадор ўз мақсадига эришмоқда! Жарима тўпидан сўнг, Эннер Валенсия боши билан дарвозани ишғол этди, 1:2!

62`
Гондурас рақиб дарвозасини ишғол этмоқда. Лекин яна ўйиндан ташқари ҳолати қайд этилмоқда.

60`
Эквадор бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Гондурас ҳам стандарт вазтиятига эга бўлганди, аммо улар ҳам бундан самара чиқара олишмади.

59`
Кайседода яхши вазият юзага келди. Кайседо зарба бериш ўрнига майдонга йиқилди. Ҳакам эса бурчак тўпи тепиш кераклигини тушунтирди. Пенальти йўқ.

57`
Антонио Валенсия ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

54`
Эквадор яна ташаббусни ўз қўлига олишга интилмоқда. Гондурас эса қарши ҳужумларни пойламоқда.

52`
Ўйинга қайтамиз, ҳозирча жамоалар алмашиб ҳужумлар ташкил этишмоқда. Лекин дарвозалар томон зарбалар кузатилаётганича йўқ.

51` Шу кечаси телефон жирингламасада-а?

49`
Стандарт вазияти самарасиз якунланди.

48`
Эквадор жарима зарбаси ишлаб олди.

47` Фигероа! Ёмон эмас! Кучли ва аниқ зарба!
Лекин рақиб посбони ҳам "чой ичиб ўтирмаган" экан...

46` Иккинчи тайм бошланди! Ўйин давом этади... Шарҳ давом этади...

Биринчи тайм тугади! ТАНАФФУС!

45+2` ГООООЛ????
Гондурас гол киритди, лекин ҳакам бу голни инобатга олмади. Ўйиндан ташқари ҳолати қайд этилди!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди!

44` Жарима тўпи! Бернандез! Ажойиб зарба ва Домингездан супер "сейв"!

42`
Гондурас яхши ҳимояланмоқда.

40`
Эквадор кичик устундик билан ҳаракат қилмоқда. Гондурас эса қарши ҳужумда анча хавфли!

38`
Ўйин бироз тинчланди.

36` Яхши ўйин, қизиқарли баҳс!

34` ГООООООООООООООООООООЛ! Эннер Валенсия! Эквадор ҳам тезда жавоб қайтара олди! Навбатдаги ҳужум пайтида Эннер Валенсия дарвоза бурчаги олдидан ўз "ўлжа"сини кутиб турди ва юзага келган вазиятдан наф чиқара олди! Ҳисоб тенглашди, 1:1!

33` Эквадор юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаган эди. Гондурас эса ўзининг иккинчи имкониятидан унумли фойдаланди!

31` ГООООООООООООЛ! ГООООООООООООЛ! ГОООООООООООООЛ! КОСТЛИ!!!!! Гондурас ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. Қулай вазиятга чиқиб борган Костли жарима майдончаси олдидан ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очмоқда, Балли Костли! Браво Гондурас!

28` УҲҲҲҲҲҲҲҲ!
Гондурас гол киритиб қўйишига сал қолди-я... Бернандез бурчак тўпидан келган тўпга боши билан зарба берди. Тўп йўналиши эса бироз ноаниқ кўриниш олди. ХАВФЛИ!

25`
Кечаги ўйин эсимга тушди. Бугун Греция ролида Гондурас, Япония ролида эса Эквадор жамоаси. Тўп билан муомалада бўлиш ва ҳужумлар ташкил этишда Эквадор устунлик қилмоқда. Гондурас ҳозирча асосий эътиборни ҳимояга қаратмоқда.

22`
Мен бўлсам гол урардим дейсизми? Ҳа, балки. Лекин ҳозир Эннер Валенсия шу голни уролмади...

20` ВАЗИЯТИШЕЕЕ! ЭННЕР ВАЛЕНСИЯ!
Қандай қилиб гол урмадинг-а? Эквадор жамоаси ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Валенсия дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва дарвозани нишонга олишда хатога йўл қўйди.

16`
Гондураслик футбол мухлислари стадионни ларзага келтиришмоқда. "Ўйна ўйна гулпари, яна ўйна гулпари, акажонингни куйдириб, яна ўйна гулпари" деган қўшиққа рақсга тушишаётгандек...

14` Ўйин темпи бироз пасайди.

12`
Гондурас ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан  узоқлаштирмоқчи.

10`
Кичик устунлик кутилганидек Эквадор тарафида. Гондурас эса қарши ҳужумда ўз омадини қидириб кўрмоқда.

8`
Эквадор жарима зарбасини амалга оширди. Нобоа ва Айовининг кетма-кет зарбалари дарвозага бормади.

7`
Тунги ўйинларда ҳам шиддаткор футбол кўрсатса бўларкан-у!

6` Ээ МАЛАДЕС, ГОНДУРАС! Тезкор жавоб!
Бониекнинг зарбасини Домингез бартараф этди! УҲҲҲҲ!

4`
Яшавор Эквадор! Ҳужумкор ўйин кўрайлик! Газни босинглар! Ҳозир чап қанотдан ажойиб ҳужум ташкил этилди. Лекин гондураслик ҳимоячилар бу вазиятда ишончли ҳаракат қилишди. Ҳозирча ёмон эмас!

3`
Эквадор шиддат билан олдинга бормоқда. Менимча, ўйин зўр бўлади! Ҳар ҳолда шунга умид қиламиз...

2`
Ўйин бошланишга улгармасдан, Эннер Валенсияни йиқитишди. Баракатопгурлар, футбол ўйнанглар-е!

1` Учрашув бошланди! Ҳар иккала жамоага омад тилаган ҳолда, улардан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз...

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Энди эса ҳар иккала давлат мадҳиялари жаранг солади...

Ухлаб қолмадингларми?

Ассалому алейкмум қадрли футбол ишқибозлари! Гондурас ҳамда Эквадор жамоалари ўртасидаги баҳснинг онлайн трансляциясини  шу саҳифа орқали ўқиб боришингиз мумкин. Ушбу беллашувни матнли трансляциясини Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради.


- Ўйин соат 03:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика