UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди Янгиликлар

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди

Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири “The Independent” кеча бўлиб ўтган Швейцария - Эквадор баҳсига шарҳ бераётиб, учрашувни бошқариб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди.
Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2014да “Е” гуруҳининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бунда Швейцария терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришди.

“The Independent” нашри эса ўз сайтига Эрматовни озарбайжонлик рефери деб ёзди.  Ўйинга шарҳ берган журналист бу борада шундай ёзган: “Ўйин дуранг натижа билан якунига етай деб турган бир пайтда Валон Бехрами бошлаб берган қарши ҳужумни Сеферович голга айлантирди. Бу вазиятда озарбайжонлик ҳакам Равшан Эрматов ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бериб жуда тўғри қарор қабул қилди”.

Энди “The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб билиб ёзганми ё билмасданми, бунисидан хабаримиз йўқ. Лекин шуниси аниқки, газета Британияда 100 мингдан ошиқ тиражда чоп этилади ва сайтига ҳам жуда кўпчилик киради.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика