42 ёшли Буффон футболдаги фаолиятини давом эттиради

Mirjalol Normatov
11 апр 2020
"Ювентус" раҳбарияти футболдаги фаолиятини давом эттиришни истаётган Жанлуижжи Буффонга янги шартнома таклиф қилади.

"Football Italia" хабарига кўра, посбонга 2021 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома таклиф қилинади. Ёдингизда бўлса, Буффон ПСЖдаги бир мавсумлик фаолиятдан сўнг ўтган ёзда "Юве"га қайтганди. Парижда у 2 совринга эга чиқди.

Ушбу мавсумда Буффон 11 ўйинда қатнашди ва 9 гол ўтказиб юборди. У туринликлар сафида 9 бора А Серия ғолиби бўлган. Айни дамда "кекса синьора"лар турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia