Одил Аҳмедов бугун "Краснодар" билан шартнома тузади
09 июн 2014 11:43
Янгиликлар
Одил Аҳмедов бугун "Краснодар" билан шартнома тузади
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи фаолиятини "Краснодар"да давом эттиришга яқин.
"Анжи" Россия премьер-лигасини тарк этганидан сўнг Аҳмедовнинг бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди. Рус матбуоти унинг Москванинг ЦСКА клубига ўтиши ҳақида хабар берганди.
Одил Аҳмедов бугун катта эҳтимол билан Европа лигасига йўлланма олган "Краснодар" клуби билан шартнома тузади.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Аҳмедов 2011 йилдан буён "Анжи" шарафини ҳимоя қилиб келди. 2013 йил у клуб сафида Россия чемпионати бронза медали соҳиби ва Россия кубоги финалчиси бўлди.

championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар