UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  142 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  25 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

ЖЧ-2014 стадионлари. “Миллий стадион” (Бразилиа) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Миллий стадион” (Бразилиа)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Форталезадаги “Эстадио Кастелан” ва Манаусдаги "Арена Амазония" стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳрида қад ростлаган "Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадиони" ҳақида маълумот берамиз

Миллий стадион – фақат футбол учун аталган арена, у федерал округига тегишли. Стадион 1974 йилнинг 10 март санасида очилган. Пойтахт клубларидан бири "CEUB" "Коринтианс"ни қабул қилган. Меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



Ушбу стадион Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилиш маълум бўлгач, 2010 йил эски стадионни бузиб ташлашди. Янги стадионга янги ном берилган: энди "Манэ Гарринча" стадиони Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадионига айланди. Унинг сиғими 53дан 71 мингача катталаштирилди. Бу стадион 2013 йил Конфедерациялар кубоги мусобақасининг очилиш учрашувини қабул қилган.

Бу стадионда Рио-де-Жанейро мезбонлик қиладиган Олимпиаданинг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтади.
 


Тўлиқ номи: "Estádio Nacional de Brasília Mané Garrincha"
Стадион қурилган: 1974 йил 10 март
Стадион қайта таъмирланган: 2013 йил 15 июнь
Стадион эгаси: TERRACAP
Стадион сиғими: 68,009
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: estadionacionaldebrasilia.com.br/portal



Қизилқарли фактлар
1982 йилнинг 25 декабрь куни ушбу стадионда афсонавий Гарринча ўзининг охирги учрашувини ўтказганди. Манэ маҳаллий Планалтина жамоаси сафида 20 дақиқа ҳаракат қилди. Бир ой ўтгач Гарринча вафот этганди, 1983 йилда эса стадионга унинг номи берилган.

Стадион мамлакат пойтахтида жойлашганига қарамай Бразилиада ҳеч қандай катта клуб йўқ.



Ушбу стадионга рекорд миқдордаги томошабин 1998 йил Б серия финали вақтида келган - 51200. "Гама" "Лондрина"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб юқори дивизионга йўл олганди.

Реконструкциясидан сўнг стадионда катта концертлар ташкил қилиш имкони яратилди. Биринчи катта концертни 2013 йил 17 сентябрь куни таниқлик Бейонс тақдим этганди.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
15 июнь

Швейцария – Эквадор

19 июнь
Колумбия - Кот Д'Ивуар

23 июнь
Камерун - Бразилия

26 июнь
Португалия - Гана

30 июнь
1/8 финал (E1 - F2)

5 июль
1/4 финал

12 июль
Учинчи ўрин учун ўйин



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика