Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди
12 фев 16:44
Янгиликлар
Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди
"9 миллион киши нафақа оладиган, шу билан бирга муҳожирлар оқими жуда катта бўлган иқтисодиётни тасаввур қилиб бўлмайди. Буюк Британия колония қилинган. Бу жуда қимматга тушмоқда.
Буюк Британия муҳожирлар томонидан колония қилинган, шундай эмасми? Мамлакат аҳолиси 2020 йилда 58 миллион эди, ҳозир эса — 70 миллион.
Билмайман, бу тизим билан боғлиқми — у [Буюк Британия бош вазири] Кир [Стармер]га буни амалга оширишга имкон бермадими ёки у бунга жуда юмшоқлик қилаяптими. Яъни, Кир яхши инсон, у менга ёқади. Аммо бу оғир иш ва менимча, Буюк Британияни тўғри йўлга қайтариш учун қийин қарорлар қабул қилиш керак, чунки ҳозирги кунда иқтисодиёт, менинг фикримча, энг яхши ҳолатда эмас.
Менимча, асосий муаммоларни ҳал қилиш учун маълум вақт машҳур бўлмасликка тайёр бўлган одам керак", – деди Рэтклифф Sky News'га берган интервьюсида.

Шундан сўнг кўплаб компаниялар, хусусан Adidas Football компанияси сэр Жим Рэтклифф ўзининг нотўғри баёноти учун зудлик билан узр сўрамаса, "Манчестер Юнайтед" билан тузилган ҳомийлик шартномасини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу клубга миллионлаб доллар зарар келтириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар