Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
09 дек 2025 17:44
Янгиликлар
Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар Лигасининг 6-тур учрашуви олдидан жамоанинг машғулотларида қатнашмади.
Манбанинг маълум қилишича, ҳужумчи чап оёқдаги мушак оғриғи туфайли машғулотларда иштирок этмаган. Ярим ҳимоячи Эдуард Камавинга ҳам умумий гуруҳда кўриниш бермаган.
Мбаппе 2025/26 йилги мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Учрашув 10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Аввалроқ Мбаппе "Сельта" билан баҳсда чап қўлидаги бармоғини синдириб олгани маълум қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар