UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  0 19:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  5 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  4 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  14 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  3 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  16

Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди Янгиликлар

Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди

Нигерия миллий терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги баҳсда имконият бой берилгач, рақибни сеҳргарликда айблади.

Қаторасига иккинчи марта мундиал армон бўлмоқда

Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Эрик Шелль шогирдлари пенальтилар сериясида (3:4) имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026га чиқиш имкониятини тўлиқ йўқотгач, Конго ДР терма жамоаси аъзоларини сеҳр қилишда айблади.

Ўзи нима бўлди?

Мутахассис плей-офф финалида жамоасининг мағлубиятини қабул қилиши осон бўлмади ва барча айбни ғайритабиий кучларга юклаб қўя қолди.

"ESPN"нинг хабарига кўра, ҳал қилувчи пенальтилар серияси вақтида рақиб футболчилари тақиқланган усуллардан фойдаланди, дейди Шелль.

"Барча пенальтилар вақтида конголик бир йигит сеҳргарлик билан машғул эди. Ҳар сафар... Ҳар бир зарба вақтида! Шу сабабли мен қаттиқ асабийлашдим", — деди мураббий.

Нигерияликлар учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишди — ярим ҳимоячи Фрэнк Оньека жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ ярим соат ўтар-ўтмас Элиа Мешак мувозанатни тиклади. Асосий вақтнинг қолган қисмида жамоалар ғолиб номини аниқлай олишмади ва иш пенальтилар сериясигача етиб борди. Футбол лотереясида эса Конго ДР жамоасига омад кулиб боқди (4:3). Серияда ҳам барчаси муросасиз руҳда кечди — ҳар икки голкипер иккитадан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Журналистларнинг Шеллдан вазиятни батафсилроқ айтиб бериш борасидаги сўровига мураббий қўл ҳаракатларинигина келтирди. "Сеҳр" айнан нимадалигини мураббий изоҳлаб бера олмади. "Қандайдир шунақа ҳаракат (қўл ёрдамидаги ҳаракатлар. — таҳририят). Билмасам, балки у сув ёки бошқа ниманидир сочгандир", — қўшимча қилди мутахассис.

Кейинроқ микст-зонада Шелль аниқлик киритди: гап вуду ритуаллари ҳақида кетмоқда.

Нигерия анчайин кучли таркибига қарамай, қаторасига иккинчи марта мундиални ўтказиб юборди. Ҳозирги жамоада мисол учун: Виктор Осимхен, Адемола Лукман, Вильфред Ндиди ва Алекс Ивоби каби номлар бор.

Конго футболчилари миллион доллар учун курашади

Сеҳр ёрдамидами ёки йўқ, аммо Конго ДР термасининг чиндан омади келмоқда — Нигерияга қарши ўйиндан аввал, ярим финалда, улар Камерунни 90+2-дақиқадаги гол эвазига таслим этишганди.

Конго ДР курашни давом эттиради ва энди қитъалараро саралаш ўйинида майдонга тушади. Агарда "сеҳргарлар" жамоаси ғалаба қозона олса, 1974 йилдан буён илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Стимул анча катта — мамлакат футбол федерацияси мусобақанинг финал қисмига йўлланма қўлга киритилса, ҳар бир футболчига 1 миллион доллардан мукофот пули ваъда қилган.


Нигерияликлар норозилик намойиши сифатида машғулотларда қатнашмаган

Нигериияда эса мотивация борасида ишлар аксинча. Аввалроқ, саралаш баҳслари бошланишидан икки кун аввал футболчилар норозиликларини намойиш этиш мақсадида машғулотда қатнашмагани айтилганди.

"Бутун таркиб, жумладан, расмий шаҳслар, тўловлардаги кечикишлар туфайли бугунги машғулотда иштирок этмасликка қарор қилишди", — дея хабар берганди "Blueprint.ng".

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика