Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?
28 июл 2025 22:53
Янгиликлар
Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?
Марк-Андре тер Стеген "Барселона" билан муносабатлари қандай эканини айтди.
Каталон клубининг дарвозабони операция қилинадиган Бордо шаҳрига йўл олмоқда. Журналистлар футболчини Барселона аэропортида учратиб, унга клуб билан эҳтимолий можаро ҳақида савол беришди.
"Клуб билан муносабатларим яхши, ҳар доимгидек, ўзгаргани йўқ", – деди тер Стеген.
Дарвозабон ўзининг жисмоний аҳволи ҳақида ҳам гапирди.
"Агар операция қилиш керак бўлса, демак бирор муаммо бор, шундай эмасми?" – деб қайд этди дарвозабон.
Аввалроқ, Каталония клуби тер Стеген билан хайрлашишга тайёр эканликларини маълум қилганди. Унинг “Барселона“ билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар