CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди
03 июл 2025 16:20
Янгиликлар
CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди
29 августдан 8 сентябргача Ўзбекистон яна бир йирик турнирга мезбонлик қилади.
Бу гал CAFA Nations Cup қатнашчилари сони яна 2 тага кўпаяди — мусобақада меҳмон сифатида Малайзия ва Ўмон терма жамоалари иштирок этади.
Сал олдин мусобақага қуръа ташлаш маросими якунига етди. Унга кўра, Ўзбекистон "A" гуруҳида Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Ўмон билан баҳс юритадиган бўлди.
CAFA Nations Cup
"А" гуруҳи
Ўзбекистон (мезбон)
Қирғиз Республикаси
Туркманистон
Ўмон
"B" гуруҳи
Тожикистон (мезбон)
Эрон
Афғонистон
Малайзия

Маълумот учун, "А" гуруҳи ўйинлари ва мусобақанинг финал учрашуви Тошкент шаҳрида, "B" гуруҳи ва 3-ўрин учун баҳс Душанбе шаҳрида ўткзилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар