UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси устози Ислом Исмоилов Парагвай, Панама ва Ирландиянинг кучли жиҳатлари ҳақида айтди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси устози Ислом Исмоилов Парагвай, Панама ва Ирландиянинг кучли жиҳатлари ҳақида айтди

U-17 Жаҳон чемпионати қуръаси натижаларига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Парагвай, Панама ва Ирландия билан бир гуруҳдан жой олди.

Қуръа маросимидан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов мусобақа ва рақиблар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар учала рақиб ҳам ўз минтақасининг кучли вакиллари саналади ва бу турнирга муносиб тарзда йўл олишган. Шу боис ҳар бир ўйинга алоҳида ва пухта тайёргарлик кўрамиз. 

Парагвай — Жанубий Американинг жисмоний куч, интизом ва техника уйғунлиги билан ажралиб турадиган жамоаси. Улар ҳеч қачон курашдан чекинмайди. Панама эса КОНКАКАФ минтақасида йилдан-йилга ўсиб келаётган футбол мактабига эга. Уларнинг ўйин услуби тезлик, қарши ҳужум ва юқори прессингга асосланган. Ирландия классик Европа футболи вакили бўлиб, кучли шаклланган ўйин ва интизоми билан ажралиб туради. 

Шубҳасиз, гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Бу босқичда осон рақиб йўқ. Аммо биз ҳам Осиё чемпионлари сифатида ушбу мусобақада шунчаки иштирок учун эмас, балки исталган жамоага қарши рақобат кўрсатиш, ўз салоҳиятимизни намоён этиш ва юртимиз номини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Жамоамизда ишонч бор, сўнгги йилларда катта тажриба орттирган, бир қатор оғир баҳслардан ўтган ва энди ҳар бир ўйинга чуқур таҳлил, аниқ режа ҳамда юксак руҳий тайёргарлик билан чиқади. Бор эътиборимизни рақибларни чуқур ўрганишга, иқлим ва муҳитга мослашишга, шунингдек, футболчиларимизни руҳий ва тактик жиҳатдан энг юқори даражада тайёрлашга қаратамиз. Юртимиз байроғини жаҳон миқёсида юқори кўтариш ва футбол мухлисларига қувонч улашиш биз учун шарафдир", – дея таъкидлади Ислом Исмоилов.

Аввалроқ Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионати "J" гуруҳидан жой олгани маълум бўлганди. Бугун маълум қилинишича, ўзбекистонлик ўсмирлар июнь ойида Жанубий Америкада йиғин ўтказади ва у ерда Чили ва Боливия терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+2   
26 май 12:07:47
Otabek Sidikov
Баракалла.Зур мурабий етишиб чикяпти факат йулига гов булмаслик керак.U17 жамоамиз Дуне микиесида хам хали узини курсатади .Кизик Бир холат феврал ойларида козок биродарларимиз Достон Сатпаевни Абдукодир Хусанов Билан тенглаштиришганди .МанаU17 да Достонга тенг келадиган Бази жихатларда утиб кетадиган нечта футболчилар куринди.Майли жамоамизга мундиалда омад тилаб коламиз.
+1   
26 май 12:00:51
Ayubkhon Mukhammadjonov
Irlandiyani Benfikada o'ynedigon futbolchisi borakan
   
26 май 16:46:00
QosimNozimBavariyaChmpn
Ayubkhon Mukhammadjonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Irlandiyani Benfikada o'ynedigon futbolchisi borakan
Bizda Osiyo chempionlari bor va yana Bunyodkor stadioni bor ;')
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика