UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  1 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  27 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  8 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  67 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финали якунланди.

Ўзбекистон - КХДР 3:0

Голлар: 1:0 – 31, Садриддин Ҳасанов (Муҳаммад Ҳабибуллаев), 2:0 – 62, Жамшид Рустамов (Абубакр Шукуруллаев), 3:0 – 65, Абубакр Шукуруллаев.

Ўзбекистон - 21. Неъматуллоҳ Рустамжонов, 3. Муҳаммад Ҳакимов, 4. Мўминхон Баҳодирхонов, 6. Миразиз Абдукаримов, 7. Садриддин Ҳасанов, 10. Муҳаммад Ҳабибуллаев (22. Фарид Абдуллаев, 77), 11. Сайфиддин Содиқов (17. Жамшид Рустамов, 46), 15. Муҳаммадали Мусахонов, 18. Абубакр Шукуруллаев (16. Азиз Абдумўминов, 77), 19. Азизбек Эримбетов (13. Абдуллоҳ Фазлиддинов, 86), 20. Аслбек Алиев (9. Нурбек Сарсенбаев, 61).

Захирадагилар: 1. И Шокиров, 2. Ботиралиев, 5. Муродов, 8. Муҳаммадов, 12. Избасканов, 14. Саидмуродов, 23. Маҳмуджонов.

КХДР - 1. Жонг Хён-Жу, 2. Канг Мёнг-Бом, 3. Чой Чунг-Хёк, 5. Чой Сонг-Хун, 6. Ан Жин-Сок, 7. Ри Кёнг-Бонг (11. Ри Канг-Рим, 38), 9. Пак Кванг-Сон, 10. Ким Ю-Жин, 12. О Вон-Му, 17. Ким Тае Гук (22. Хан Ил-Бок, 80), 20. Ри Кан-Сон.

Захирадагилар: 4. Хан Чунг Гук, 8. Ри Ро-Гвон, 13. Ри Тае-Мёнг, 14. Квак Тонг-Мёнг, 15. Ким Се-Унг, 16. Рак Жин Гванг, 18. Мин Чол-Гёнг, 19. Пак Жу-Вон, 21. Жон Йонг-Ун, 23. Ю Кук-Тае.

Огоҳлантиришлар: Канг Мёнг-Бом (20), Азизбек Эримбетов (37), Ким Тае Гук (37), Ри Канг-Рим (55), Нурбек Сарсенбаев (73), Абубакр Шукуруллаев (75).

Четлатиш: Канг Мёнг-Бом (40).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалдаги рақиби – мезбон Саудия Арабистони билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган ва ушбу жамоа дарвозасига жавобсиз учта тўп киритган.

Ўйин якунланди.

90+3. Сарсенбаев рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани боис гол инобатга олинмади.

90+1. Ўзбекистонликларнинг чап қангтдан ташкил этган ҳужумини рақиб дарвозабони якунига етишига йўл қўймади. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Хан Ил-Бокнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

87. Рустамов ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди, КХДР дарвозабони қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

86. Ўзбекистон таркибида яна бир ўзгариш.

83. Рустамовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

80. КХДР ўзгаришга қўл урди.

77. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш бўлди.

76. Пак Кванг-Сон яқин масофада юзага келган ўта қулай вазиятни кўкка совурди.

75. Шукуруллаев қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

73. Сарсенбаев ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

71. Эримбетовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

68. Кореяликлар стандарт вазиятга эга бўлди. Пак Кванг-Соннинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

65. ГОООООООООООООЛ!!! Ҳасановнинг саъй-ҳаракатлари туфайли иккинчи голга ассист берган Шукуруллаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

62. ГОООООООООООООЛ!!! Биринчи гол урилган 31-дақиқадан 31 дақиқа ўтгач захирадан майдонга тушган Рустамов чап оёқда рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди!

61. Ўзбекистон таркибида ўзгариш содир этилди.

60. Кореяликлардан навбатдаги қўполлик. Бу сафар Шукуруллаев йиқитилди.

55. Ри Канг-Рим қўполлик учун огоҳлантирилди.

52. Ри Канг-Рим бурчак узатмасини ноаниқ зарбага айлантирди.

50. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, бироқ жарима белгиланмади.

49. Хавфли вазият! Алиев рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо сўнгги зарбани йўллашга улгурмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

40. Канг Мёнг-Бомга майдон марказидаги қўполлиги учун иккинчи марта сариқ карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилди. КХДР биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолди. Четлатилган Канг Мёнг-Бом эса майдондан чиқмаяпти. Уни кўндиришга тахминан бир дақиқа вақт кетди.

38. КХДР таркибида ўзгариш амалга оширилди.

37. Ўзбекистон жарима майдонида низо содир этгани учун иккала жамоанинг биттадан футболчиси огоҳлантирилди.

31. ГОООООООООООООЛ!!! Бироз аввал пенальти ишлаган Ҳасанов бу гал ўйиндан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Чап қанотдан жарима майдонига кириб борган вингер айланма зарбаси билан дарвоза  тўрини аниқ нишонга олди!

29. Баҳодирхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини кореялик дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб қўйди. Аммо Эримбетов тўп тепилмасидан илгари жарима майдонига кириб бориб, вазиятга аралашгани учун гол инобатга олинмади.

26. КХДР дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳасанов рақиб жарима майдонила йиқитилди.

23. Алиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

20. Канг Мёнг-Бом рақибининг юзидан уриб юборгани учун огоҳлантирилди.

20. Шукуруллаев чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, унинг пасини рақиб ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15. Зарба! Ҳасановнинг чап қанотдан узатмасига Алиев ноқулай ҳолатда бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

13. Ан Жин-Сок бир нечта рақиби орасидан ёриб ўтди, якунда Мусахонов жамоаси жонига ора кирди.

10. Зарба! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Шукуруллаев бош билан зарба йўллади, КХДР дарвозабони тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.

8. Ким Ю-Жин томонидан йўлланган зарба ноаниқ кўриниш олди.

6. Содиқов рақиб жарима майдонига яқин нуқтада йиқитилди. Ўзбекистон стандарт вазиятга эга бўлди.

2. Шукуруллаев рақиб жарима майдонида йиқитилди. Ҳакам эса бурчак зарбасига ишора қилди. Узатма Ҳакимовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

1. Илк ҳужум корейслар томонидан амалга оширилди. Чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борган "қизиллар" футболчисининг шеригига узатган тўпи Рустамжоновнинг қўлларига бориб тушди. 

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон оқ, КХДР қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

+20   
17 апр 23:45:55
Muzaffar
30 йилдан бери футбол кураман. Тугри булар ёш болалар лекин бунака кучли терма булмаган бизда. Уйинни куриб мазза килади одам. Мураббийга алохида рахмат.
+15   
17 апр 23:59:57
Тож
Миллий терма жамоамизни ўйининиям худди шундай хотиржамлик билан кузатиш насиб ўтсин.
+15   
17 апр 23:53:02
Андижан
Бизни боллар европача футбол у́йнашяпти койил Исломбек яхши мураббий экан
+14   
18 апр 00:17:52
Андижан
Бугун Индонезия хам байрам килаяпти кеча каментларда биз учун у́ч олинглар мусулмон биродарлар деб ёзишган эди
+14   
17 апр 22:50:30
CA BOSS
Хасанов пенальти ишлади, лекин гол бўлмади, кейин сразу ўзи ўйинда ГОЛни михлаб қўйди..
1-0 олға ЎЗБЕКИСТОН! Финал>>>> ЧЕМПИОН.!!
+13   
18 апр 00:53:32
Гиждувон супер лига сари олга.
Битта фикримни ёзай + босинглар мани коментарим хам бирор марта 1 марта 1- уринда турсин илтимос.
+13   
18 апр 00:07:39
Vatandoshingiz
Бу йигитлар бу мураббий билан Жахон чемпиони булади,мана курасизлар
+12   
18 апр 00:07:22
Nod34 34
Xaqiqiy chempionlar qahramonlar, yaxlit jamoa sifatida ajoyib shakllanibdi
+12   
17 апр 23:45:42
Жахонгир Сабиров
Исломбек ота онангга рахмат
+11   
18 апр 00:17:05
Otabek Sidikov
Яна учта гол урдик. Э койиле.Финалда хам учта урамиз иншооллох
+11   
17 апр 23:43:52
mr.dimon
Musobaqadan oldin Murabbiyni yomonlab yig'loqi, murabbiymas bu deb yomonlarga salomlar. Juda ko'pchilik yozganidi shunaqa deb. Musobaqa boshlansin ko'rin keyin xulosa chiqarin deb yozganidim
+11   
17 апр 23:37:50
Sahoyat Reise
Агар шу йигитлар Чемпион бўлишса, яхши кутиб олиш керак. Лекин буларга машина, Президент билан учрашувни йўлга қўймаслик керак. Тажрибамиздан келиб чиқсак, шу тариқа кўп талантларни йўқотиб бўлганмиз. Булар чемпион бўлгани янаям каттароқ масъулият юклашини, янаям ўсишга эришиши кераклигини тушуниб етиши керак.
+10   
17 апр 23:45:45
Fc Milan20
Bugun biz hursand, lekin bizdan ko'ra Indoneziyaliklar o'n karra hursand
+10   
17 апр 23:21:52
Абдугаффор . N
Исломжон Исмоиловга алохида рахмат! Омад доим ёр булсин!
+10   
17 апр 23:14:14
Futbol Uchun
Ҳимоячиларимиз Ҳусанов услубида ўйнашмоқда совуққонлик билан.Демак Ҳусановни ўйинларини кўриб ўзлари учун керакли нарсаларни олишяпти шекилли.Келажакда Осиёда энг кучли ҳимоя чизиғига эга бўлган ТЖ бўлиш насиб этсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика