UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  22

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда Янгиликлар

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда

Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг ўғли кенг жамоатчилик эътиборини тортган кескин баёнот берди.

Диего Синагра отасининг вафоти тасодиф бўлмагани ва бу фожиада уни даволаган шифокорлар айбдор эканлигини таъкидлади.

"Мени энг кўп азоблайдигани – отамни ўлдиришгани. Бу шубҳасиз. Уни қутқариш учун ҳеч нарса қилишмади. Ишончим комилки, биз шифокорларнинг эътиборсизлигини исботлаймиз", – деди кичик Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Диэго Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этганди. Ўлимнинг расмий сабаби юрак хуружи деб кўрсатилган бўлса-да, ўшандан бери машҳур футболчига кўрсатилган тиббий хизмат сифати борасидаги баҳслар тинмаяпти.

Юлдузнинг вафотидан сўнг унинг шахсий шифокори ҳамда Марадона вафот этган куни унинг уйида навбатчилик қилган ҳамшира полицияда ҳам гумон келтириб чиқарган. Бу эса терговнинг бошланишига сабаб бўлган. Иш бўйича 7 киши айбланган.

Аввалроқ Италияда аргентиналик юлдуз амалда ўлдирилгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Марадона "Барселона", "Наполи" ва "Ньюэллс Олд Бойз" жамоаларида ўйнагани билан ном қозонган. У Аргентина терма жамоаси таркибида 1986 йил жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика