UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  1 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  17 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  14 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  46 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  12 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3

"Насиб қилса, Парагвайни енгамиз" — Ихтиёр Ропиев Янгиликлар

"Насиб қилса, Парагвайни енгамиз" — Ихтиёр Ропиев

Жаҳон чемпионати илк туридан ўрин олган Ўзбекистон – Нидерландия (3:3) беллашувидан сўнг миллий терманинг тажрибали футзалчиси Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида

Ўйин яхши бўлди, фақат озгина омад келмади. Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ҳечқиси йўқ, дуранг ҳам керакли натижа. 



- Ўзбекистон термасининг кўплаб зарбалари ё ноаниқ кетяпти, ё дарвозабон турган нуқтага йўналтирилмоқда...

- Сал тажриба етишмади деб ўйлайман. Кейинги учрашувларда буни тўғрилашга уринамиз.

- Жароҳат олган футзалчиларнинг йўқлиги қанчалик билинди?

- Ҳамманинг ўз ўрни бор эди. Айниқса, уларнинг тажрибаси бизга қўл келарди. Худо хоҳласа, таркибдаги ёшлар уларнинг ўрнини муносиб равишда тўлдиради.



- Парагвай Коста-Рикани 5:2 ҳисобида ютди. Мутахассисларга кўра, Паравай Нидерландиядан кучлироқ. Бу борада қандай фикр билдирасиз?

- Тўғри, Парагвай стабил ва кучли жамоа, лекин гуруҳимиздаги ҳамма жамоа бир хил даражада деб биламан. Олдимизда бизда тайёргарлик учун 2 кун вақт бор. Насиб қилса, Парагвайни енгамиз.

Эслатиб ўтамиз, 2-тур доирасидаги Ўзбекистон – Парагвай баҳси 17 сентябрь куни 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика