UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  0 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  0 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  6 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  1 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  5 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  7 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  6 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  4 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  40 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  5

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда” Янгиликлар

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда”

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бош мураббийи Сами Ал Жабер Осиё футболи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Мураббийнинг айтишича, Европа футболи даражасига етишимизга ҳали анча бор экан.

“Осиёда футбол ривожланмоқдами? Тўғрисини айтсам, бу борада бир нарса дейиш қийин. Қитъада кучли жамоалар бор, лекин уларни Европа клублари билан солиштира олмайман. Осиё футболида ҳам катта пуллар айланаётганини инкор этмайман, лекин муаммо шундаки, бу пуллар доим ҳам футбол ривожи учун сарфланмаяпти. Натижада яхши ўйинчилар етишиб чиқаётгани йўқ, борлари ҳам учинчи дунё футболини ўйнашмоқда”.

“Масалан, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2014га бора олмади. Худди шундай Ўзбекистон термаси ҳам чиқолмади. Ваҳоланки, ҳар икки мамлакатда футболга бўлган эътибор юқори. Клубларни молиялаштириш ҳам жойида. Аммо нима учундир умумий ҳисобда футбол ўсмаяпти. Фақат Японияда аҳвол бирмунча яхши бўлиши мумкин”.

“Ўзбекистон терма жамоаси билан бўлган ўйинлардан менда илиқ хотиралар қолган. Менга қарши тўп сурган футболчилардан уч нафарини доим эслаб юраман. Булар - Миржалол Қосимов, Максим Шацких ва Сервер Жепаров. Қосимов жарима тўпларини ажойиб тарзда амалга оширарди, Шацкихдек ҳужумчини ҳали Осиёда кўрган эмасман. Жепаров эса ўйинни олиб бориш, майдонни кўра билиш бобида кучли эди”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика