UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Манчестер Юнайтед" икки ўйинчини сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда — Романо  0 09:17The Telegraph нашри "Арсенал" ёзда сотиб юбориши мумкин бўлган футболчилар номини маълум қилди  3 08:55Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0   0 08:50"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига ПСЖ вингерини сотиб олмоқчи — Sport.es  1 08:22"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади  1 07:54"Жамоани елкасида судраб келмоқда". "Реал" мураббийи Арбелоа Вальверде ҳақида  10 07:25"Интер Майами" эгаси Лионел Мессининг клубдаги йиллик маошини айтди  2 07:00ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:2  1 02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  46 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  7 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  2 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   1 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  3

Тимур Кападзе кечаги учрашув, Миср билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Тимур Кападзе кечаги учрашув, Миср билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе кечаги учрашув ва Мисрга қарши иккинчи баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Кечаги учрашув ҳақида…

Испанияни кучини яхши билардик. Уларни ўрганиб чиқдик, ҳар бир баҳсларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Бизга қарши ўтган аввалги ўртоқлик учрашувдаги ҳаракатларни ҳам кўриб чиқдик. Тўғри, бу таркиб Тошкентга келганлардан анча фарқ қилади, лекин мураббий ўша, тактика ўша. Тўғри Испания кучли, бироқ биз ҳам кучсиз эмасмиз. Жамоам ҳам кучли. Кучимиз етади деб ўйлайман. Қаердадир омад етишмади, ҳужумларимизда озгина аниқлик етишмади. Биз бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди деб ўйлайман. Шунинг учун ушбу ўйиндан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. Таҳлил қиламиз. Биз иккинчи учрашувга тайёргарликни бошладик. Ўйлайманки, бу ўйин биз учун яхши бўлди. Ҳаммани текширдик, балки бу ўйин орқали футболчиларни ўз ишончини оширишга ёрдам берди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда яхши ўйладик, балки унданда яхши ўйнашимиз ҳам мумкин эди, иккинчи бўлимда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман.

 Балки иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимиз озгина чарчаб қолди, балки ҳали тўлиқ формага кириб олмаганми? Биласизлар, ҳужум чизиғи вакиллари энди машғулотларга киришишди. Кейин иккинчи бўлим бошларида бизда бўшлиқлар пайдо бўла бошлади. Айниқса, бўлим аввалида. Голларга эътибор берсак, ўтказиб юборилган голларда ўзимиз хатоларга йўл қўйдик. Агар ҳимоя ва ярим ҳимоядаги футболчиларимиз яхшироқ ўйин кўрсатганида биз бу голларни ўтказиб юбормаган бўлардик.

 Биринчи голни жаримадан ўтказдик, ушбу вазиятда ҳам анча совуққон ўйнашимиз мумкин эди. Испанияда биринчи бўлимда бундан бошқа вазият бўлди деб ўйламайман. Ўзимизнинг вазиятлардан фойдаланганимизда янада яхшироқ бўлармиди деб ўйлайман. Умуман олганда, иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимизда чарчоқ сезилди. Ўзгаришлардан сўнг яна барчаси жойига тушди. Майдонга тушганлар ўйини кучайтиришди. Баҳс якунида жамоамиз дурангга эришиши ҳам мумкин эди. Умуман олганда, бугун йигитлар яхши ҳаракат қилди. Бироқ мен уларни бунданда яхши ўйин кўрсатишларига ишонаман.

Гуруҳдаги кейинги рақибларимиз ҳақида.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувни ҳали кўрмадим. Сабаби биз йўлда эдик. Энди кўрамиз. Мисрга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Уларга қарши уйда ўйнаган ўйинимизни, бугунги ва бошқа учрашувларини таҳлил қилиб чиқамиз. Керакли нарсаларни оламиз. Балки бугунги ўйин дуранг бўлгани биз учун яхшиликкадир. Сабаби ҳар икки жамоа ҳам бир очкодан қўлга киритди. Кураш олдинда, ўйлайманки, биз ҳам яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Кўриниб турибди, Миср ҳамда Доминикан Республикаси ҳам яхши даражадаги жамоалар.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика