"Сўғдиёна" Туркияда йиғин доирасида Эроннинг икки клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
15 июл 13:17
Янгиликлар
"Сўғдиёна" Туркияда йиғин доирасида Эроннинг икки клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби иккинчи даврага тайёргарликни Туркияда олиб боради.
Иван Бошкович бошчилигидаги Жиззах клуби 17 июль куни Туркия мамлакатига жўнаб кетади ва ўша ерда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида бир қанча ўртоқлик ўйинлари ҳам режалаштирилган. "Сўғдиёна" 21 июль куни Эроннинг "Сепахон" клубига қарши майдонга тушади. Орадан беш кун ўтгач Эроннинг бошқа бир жамоаси "Алуминий Арак" билан куч синашади.
Маълумот учун, "Сўғдиёна" Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи даврасини 23 очко билан 3-ўринда тугатди. Жиззах клуби иккинчи даврани Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур баҳс 7 август кунига белгиланган.
Фикрлар