«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи

Khoja
20 ноя 2024
«Ливерпуль» ёзда «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрамни сотиб олишни режа қилмоқда.

 Инглизлар футболчининг шартномасида белгиланган 85 миллион еврони тўлашга тайёр. Бироқ футболчининг ўзи Италияни тарк этиш ниятида эмас.

Жорий мавсум ҳужумчи А серияда 12 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 5 та голли узатма бор. Футболчининг «Интер» билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com