UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  11 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  126 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Суперлига. "Сўғдиёна" "Насаф"ни мағлуб этди, жиззахликлар ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Насаф"ни мағлуб этди, жиззахликлар ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

"Сўғдиёна" – "Насаф" 1:0
16 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00
Бош ҳакам
: Аскер Нажафалиев
Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Исроил Имомназаров
VAR: Раҳимбек Каримов
AVAR: Амир Галеев
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Люпче Дориев 17, - 1:0.

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович (с), 2. Сардор Қулматов, 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (5. Жасурбек Ёқубов, 56), 8. Владимир Йовович (17. Самандар Синдаров, 79), 11. Зоран Петрович (9. Самандаржон Мавлонқулов, 46), 14. Лупче Дориев, 28. Станислав Андреев (18. Миржалол Абдумуталов, 85), 32. Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.
Захира: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 10. Шохрухбек Абдураҳмонов, 42. Сардорбек Эркинов, 63. Низомиддин Фарҳадов, 90. Улуғбек Кенжаев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 6. Муродбек Раҳматов (27. Ислом Кенжабоев, 59), 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов (22. Игор Голбан, 46), 9. Жавоҳир Сидиқов (88. Марко Станоевич, 46), 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Виктор Да Силва (70. Жамбули Жигаури, 10), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 91. Зафар Сафоев, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 30. Темур Чогадзе, 44. Шаҳзод Акрамов.

Огоҳлантиришлар: Муродбек Раҳматов 58, Самандаржон Мавлонқулов 69,

Четлатишлар: Отабек Аҳадов 54, Самандаржон Мавлонқулов 90+1 (2СК).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+10. Ўйин тугади, "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0

90+9. ЗАРБАААА! Ҳаводан узатилган тўпни Мозговой дарвозага йўллади, ноаниқ!

90+6. ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан кейин Станоевич кучли зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди! 

90+1. Четлатиш! "Сўғдиёна". Самандар Мавлонқулов

90. Ўйинга 9 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБА! Чап қанотдан узатилган тўпни Мозговой боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

85. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Андреев ўрнига Абдумуталов тушди

84. "Насаф" тўлиғича ҳужумга ўтмоқда ва гол урмоқчи, аммо ҳозирча аниқ зарба йўқ

79. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Йовович ўрнига Синдаров тушди

76. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Ғайбуллаев боши билан дарвоза томон зарба берди, Абдихолиқов гол уриши учун бир неча сантиметрлар етмади

72. ЗАРБА! Жигаурининг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди

69. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Самандаржон Мавлонқулов

63. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Мозговой боши билан тўпни дарвоза ёнига узатди, Голбан 3 метрдан жуда кучли зарба берди, Митрович бармоқлари билан тўпни қайтарди! Дарвозабонга шифокорлар ёрдам беришмоқда

59. Ўзгариш. "Насаф". Раҳматов ўрнига Кенжабоев тушди

58. Огоҳлантириш. "Насаф". Муродбек Раҳматов

56. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Салимов ўрнига Ёқубов тушди

54. ВАР ЧЕТЛАТИШ! Бош ҳакам ВАРни томоша қилгач Аҳадовга қизил карточка кўрсатди. "Сўғдиёна" 10 киши бўлиб қолди

50. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Отабек Аҳадов

48. ЗАРБА! Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгаришлар. "Насаф". Абдираҳматов ва Сидиқов ўрнига Муҳаммадиев ва Станоевич тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди



45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБА! Зоран Петровичнинг зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтарди!

Матнли трансляцияни ўқиб бораётганлар Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчилари ва мураббийларининг дастхатлари туширилган тўпни ютиб олиши мумкин. Батафсил маълумот БУ ЕРДА

40. Хавфли вазият! Раҳматовнинг узатган тўпини Сидиқов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. Камига офсайд ҳам бор экан

40. ЗАРБА! Лючпе Дориевнинг йўллаган аниқ зарбасидан кейин Неъматов сейв намойиш қилди!

32. ЗАРБА! Муродбек Раҳматовнинг аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни ушлаб олди

26. Зарба! Жигаурининг навбатдаги зарбаси ноаниқ чиқди

23. "Насаф" ҳозиргача уч марта бурчак тўпини амалга оширди, аммо бари фойдасиз

20. ЗАРБААА! Жамбули Жигаурининг ақлли зарбасидан кейин Митрович сейв намойиш қилди!

17. ГОЛ! ЛЮПЧЕ ДОРИЕВ! Акмал Мозговой майдон марказида тўп узатишда хато қилди ва Дориев тўпга эга чиқиб, бирга бир вазиятдан гол уриб кетди - 1:0.

10. Мажбурий ўзгариш. "Насаф". Виктор Да Сильва ўрнига Жамбули Жигаури

6. ЗАРБА! Жавоҳир Сидиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди.




3. ЗАРБА! "Сўғдиёна"да жарима зарбаси, Йововичнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Петрович дарвозага йўллади, яна Абдувоҳид тўпни қайтарди.

1. ЗАРБАА! "Насаф"нинг ҳужуми, Абдихолиқов жарима майдонига кириб бориб чап оёқда зарба берди, ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика