АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди
18 апр 23:08
Янгиликлар
АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жорж Эртининг Англия Премьер-лигасидаги дебюти кўнгилсиз руҳда ўтди.
Лондонликлар тарбияланувчиси "Фулхэм"га қарши беллашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга туширилди. Аммо орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас бахтсиз ҳодиса юз берди. Эрти бошидан жиддий жароҳат олиб, ҳушидан кетди ва тиббий ёрдам кўмагига муҳтож бўлди.
Кейинчалик у шифохонага ётқизилди. Қайд этилишича, футболчи жиддий шикастланмаган.
Фикрлар