UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  1 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  1 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  0 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  19 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  10 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  28 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  12 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади! Янгиликлар

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади!

Унда Ўзбекистоннинг икки клуби рақибларини билиб олди.

ЯНГИЛАШ

Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК Бош қароргоҳида ташкил этилди. Шундай қилиб, "Насаф" Қаршида "Ал Айн"ни, "Навбаҳор" эса Наманганда "Ал Иттиҳод"ни меҳмон қилади.

Ғарбий минтақа нимчорак финал жуфтликлари:

"Насаф" – "Ал Айн" (БАА)

"Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Сепахон" (Эрон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Навбаҳор" – "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)

Шарқий минтақа нимчорак финал жуфтликлари

"Чонбук Хюндай" (Корея) – "Поханг Стилерс" (Корея)

"Улсан Хюндай" (Корея) – "Ванфоре Кофу" (Япония)

"Шаньдун Тайшань" (Хитой) – "Кавасаки Фронтале" (Япония)  

"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Йокохама" (Япония)

Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" Халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этди. 

2-саватчадаги жамоалар нимчорак финалнинг дастлабки учрашувларини ўз майдонларида қабул қилишади. Мазкур баҳслар 12-13 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Қуръадан аввал жамоалар 2 та саватга ажаратилади: 

*гуруҳ ғолиблари (5та);

*гуруҳдаги энг яхши иккинчи жамоалар (3та). 


Нимчорак финалда гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлган жамоалар тўқнаш келмайди. Яъни "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" қарама-қаршилигини кўрмаймиз.

ОФК Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, бир мамлакатнинг икки жамоаси плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиши мумкин ва биз нимчорак финалда "Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувини ҳам кўришимиз мумкин.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика