UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  0 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  1 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  0 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1 20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  1 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  26 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  10 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  14 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  22 17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0

Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, Ҳусанов эса энг яхши ёш футболчи деб топилди Янгиликлар

Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, Ҳусанов эса энг яхши ёш футболчи деб топилди

ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси ўтказилди.

Кун тартибидан ЎФАнинг 2023 йилги фаолияти, амалга оширган ишлари, кейинги йилги режалар ҳамда яна қатор масалалар ўрин олди. Хусусан, Конгресс давомида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

"Ўзбек футболи нуронийси" – Лев Вахтин

"Футбол фидойиси" – Тўлаган Исоқов

"Йилнинг энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси" – Андижон ФА

"Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" – Нодир Элибаев

"Йилнинг энг яхши футзалчиси" – Ҳусниддин Нишонов

"Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси" – Умида Зоирова 

"Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" – Владислав Хан

"Аёллар Олий лигаси тўпурари" – Диёра Ҳабибуллаева

"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" – Абдуқодир Ҳусанов


"Йилнинг энг яхши футболчиси" – Аббосбек Файзуллаев. Совринни унинг отаси Саиджон Файзуллаев қабул қилиб олди.


"Йилнинг энг яхши аёллар ҳаками" – Гулшода Саитқулова

"Йилнинг энг яхши ҳаками" – Аҳрол Рисқуллаев.

"Ўзбек футболи жонкуярлари" – Жаҳонгир Усмонов, Бекзод Маматқулов, Аваз Азизхўжаев, Рашид Талипов,Шавкат Абдураззоқов, Алишер Хаджаев

Футболдаги энг яхши ҳомийлик – "Артел" компанияси

"Йилнинг энг яхши мураббийи" – Равшан Ҳайдаров 


"Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" – Людмила Карачик


Шунингдек, маросимда Индонезияда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тақдирланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол кофедерацияси томонидан 2023 йилнинг “Энг яхши ассоциацияси” деб топилди. Совринни ассоциация президенти Абдусалом Азизов қабул қилиб олди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика