UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  208 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар Янгиликлар

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оид қизиқарли янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Испания нимчорак финалга йўл олган дастлабки терма жамоага айланди

Испания U-17 терма жамоаси кеча Малини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритган биринчи жамоага айланди. 

Аввалроқ "матадорлар" Канадани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. "Қизил фурия" 3-турни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Бандунг кучли ёмғир остида қолди, бу эса "Жалак Ҳарупат" стадионига таъсир ўтказди

Якшанба куни Индонезиянинг Бандунг шаҳрида кучли ёмғир ёғди. Бунинг оқибатида жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказиладиган "Жалак Ҳарупат" стадионига сув кириб борган. Мазкур ўйингоҳда "D" ва "F" гуруҳи иштирокичлари 1-тур ўйинларини ўтказганди. Маълумотларга кўра, сув тошқини стадион ҳолатига таъсир қилмаган ва махсус ходимлар майдонни бўлажак учрашувларга шай ҳолатга келтиришган.

2023 йилги U-17 жаҳон чемпионатининг энг қиммат футболчилари аниқланди:

1.А.Уэдраого (Германия) – 6 миллион евро

2.К.Эчеверри (Аргентина) — 4 миллион евро

3.Н.Дарвич (Германия) – 2,5 млн евро

4.Райан (Бразилия) – 1,5 миллион евро

5.М.Берналь (Испания) – 1 миллион евро

6.Кауа Элиас (Бразилия) – 700 минг евро

7.П.Кубарси (Испания) – 500 минг евро

8.И.Сэмюэлс-Смит (Англия) – 500 минг евро

9.Х.Форт (Испания) – 500 минг евро

10.Ф.Йельч (Германия) – 500 минг евро.

Малилик мухлислар Ўзбекистонга қарши ўйинда "товуқли угра" дея қичқирди

17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашувда Мали ишқибозлари товуқли лапша, қовурилган гуруч каби Индонезия таомларини айтиб, қичқирган. Бошқалари эса "мазали" дея тасдиқ сўзини билдирган.


U-17 ЖЧ. Маст ҳолатда қўлга олинган футболчилар, чўкиш хавфи остида турган мезбон мамлакат, ортиқча юк билан келган Эквадор ва бошқа янгиликлар

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика