UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Жамоани елкасида судраб келмоқда". "Реал" мураббийи Арбелоа Вальверде ҳақида  2 07:25"Интер Майами" эгаси Лионел Мессининг клубдаги йиллик маошини айтди  1 02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  44 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  6 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  2 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   1 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  2 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  2 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  4 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  4

“Ал Жаиш” ОФКдан “Бунёдкор”га техник мағлубият ёзишни сўраяпти Янгиликлар

“Ал Жаиш” ОФКдан “Бунёдкор”га техник мағлубият ёзишни сўраяпти

Хабарингиз бор, Қатарда бўлиб ўтган “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” баҳсида тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишди. “Ал Жаиш” эса мағлубиятга учрагани туфайли гуруҳдан чиқа олмади, ваҳоланки, уларни дуранг ҳам қониқтирарди.
Баҳс якунига етганидан сўнг орадан кўп ўтмай “Ал Жаиш” “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларга техник мағлубият ёзиш кераклиги ҳақида ОФКга мурожаат қилди. Бунга сабаб этиб “Бунёдкор” футболчиси Анвар Ғофуровнинг бу йилги ОЧЛда иккита клуб таркибида майдонга тушгани кўрсатилган.

Яхши биласиз, Анвар Ғофуров шу йилнинг ўзида дастлаб “Локомотив” (плей-офф), кейин “Бунёдкор” (гуруҳ босқичи) сафида ОЧЛ ўйинларида майдонга тушди. Хусусан Қатардаги беллашувда 6-рақамда тўп сурган Ғофуров майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

“Ал Жаиш” ёзган шикоят хатида футболчининг бу йилги ОЧЛда иккита клуб таркибида ўйнагани асос қилиб олинган ва уларнинг фикрича, бу ерда регламент бузилган. Бизга маълум бўлишича, ОФК ҳозир шу масалани ўрганиб чиқяпти.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика