«Сўғдиёна» ва «Олмалиқ» дуранг ўйнашди
04 авг 2013 19:47
Янгиликлар
Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб боришингиз мумкин.
Ўйиннинг 6-дақиқасида 17 метрлар масофадан Байрамовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Азамат Исроиловнинг тезликда амалга оширган қарши ҳужуми бурчак тўпи билан якун топди. 13-дақиқада Ренат Байрамов қанотдан ёриб кириб Бобирга қулай узатди. Яқин масофадан зарба билан ҳисоб очилди. 1-0. 15-дақиқада Зоҳир Пиримовнинг жаримадан ҳаволатиб узатган тўпини Тимур Кагиров бош билан дарвозага йўллади - 1:1. 22-дақиқада Зоҳир Пиримов жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни қулай тарзда Эркиновга оширди. Шахбознинг зарбаси аниқ чиқди. Ҳисоб 1-2. 28-дақиқада Мурод Тошматовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Сухроб Бердиев бош билан дарвозага йўллади - 2:2. 33-дақиқада Тимур Кагиров иккинчи бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлим якунланди.
Иккинчи бўлим бошланди. 50-дақиқада Шерали Жўраевнинг қанотдан ёриб кириб йўллаган зарбаси ноаниқ. 68-дақиқада Пиримовнинг жарима майдонига оширган тўпини Полвонов бош билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ. 75-дақиқада майдон эгалари вакили Сардор Қаҳҳоров иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 2:2 (2:2)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), И. Гормашов (Тошкент).
Голлар: Бобур Қосимов, 13 - 1:0 (пас Ренат Байрамов). Тимур Кагиров, 15 - 1:1 (пас Зоҳир Пиримов). Шахбоз Эркинов, 22 - 1:2 (пас Зоҳир Пиримов). Сухроб Бердиев, 28 - 2:2 (пас Муроджон Тошматов).
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Жаводулла Ибрагимов, Ботир Каримжонов, Акмал Абдурахмонов.
«Олмалиқ»: Мақсатмурод Шомуродов, Темур Кагиров, Азамат Исроилов, Достон Абдурахмонов, Зоҳир Пиримов, Игорь Петкович, Шахбоз Эркинов (Зафар Полвонов, 46), Санжар Шоаҳмедов, Шерали Жўраев (Олим Навкаров, 65), Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев.
Захира: Умид Хонимқулов, Шариф Мирзаев, Маъмур Абдуллаев, Сардор Сотволдиев, Элёр Мамасолиев.
Огоҳлантиришлар: Тимур Кагиров 29, Обид Жўрабоев 40, Сардор Қаҳҳоров 63, Мурод Тошматов 90+2.
Четлатишлар: Тимур Кагиров 33 - Сардор Қаҳҳоров 75.
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар