UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Суперлига. Бугун 21-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 07:25Элит Чемпионлар лигаси. Бугун «Пахтакор» ўйнайди  9 02:10Осиёнинг барча энг яхши ёш футболчисини биласизми, улар орасида ўзбекистонлик ўйинчи ҳам бор  2 02:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"га 5та гол урди  11 01:47А Серия. "Рома" ўз уйида "Интер"га мағлуб бўлди, Шомуродов майдонга туширилмади  15 01:01Влахович АПЛ клубига ўтиши мумкин?  0 00:32"Реал" ва "Манчестер Сити" Италия терма жамоаси ўйинчиси учун курашмоқда  0 23:20Френки де Йонг мушакдаги дискомфорт сабаб "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 22:59РПЛ. "Рубин" Нижний Новгородда "Динамо" томонидан тор-мор этилди  1 22:45Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?  9 22:36АПЛ. Салаҳ ва Жонснинг голлари "Ливерпуль"га "Челси" устидан ғалабани тақдим этди  21 22:08Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"  15 21:49Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда мағлубиятга учради, Юсупов сариқ карточка олди  1 21:33Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"  3 21:18Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леганес"га қарши баҳсда иродали ғалабага эришди  2

«Бунёдкор» «Турон» дарвозасини офсайддан ишғол қилдими? Россиялик экспертимиздан Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

«Бунёдкор» «Турон» дарвозасини офсайддан ишғол қилдими? Россиялик экспертимиздан Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик таҳлили

Ҳакамларга хатога йўл қўйишдими?

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Telegram-канали муаллифи) Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги баҳсли қарорларини таҳлил қилди.


«Пахтакор» - «Металлург»

 ВИДЕО

Ўйинни давом эттириш — тўғри қарор. Дастлаб тўп «Металлург» ҳимоячисининг танасига тегди. Кейинчалик копток унинг қўлига сапчиб тушган тақдирда ҳам ушбу қисм табиий ҳолатда — тана майдонини оширмаган кўринишда ўрнашганди. Бошқача қарор бўлиши мумкин эмас, ҳакам вазиятни англаб етганди.


✅✅ «Насаф» - «Қизилқум»

ВИДЕО

20 сония ичида дастлаб «Қизилқум», сўнгра «Насаф» жарима майдонида деярли бир хил иккита вазият юзага келди. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. Вазиятларнинг ҳеч бирида ошкора қоидабузарлик содир этилмаган. Яккакурашга киришиш нормал ҳолатда, ҳакам ўз қарорларини изчил равишда амалга оширди.


«Турон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Телевизион камерада чиндан ҳам «Бунёдкор» футболчисининг шеригига голли узатма амалга ошираётгани кўринмайди, шу боис ВАРни айблаш қийин.

ВИДЕО

Муҳокамалар акс этган видео ВАР кўрсатмаларига мувофиқ ишлагани ҳамда «Бунёдкор» дарвозабони томонидан амалга оширилган узатмаларнинг биринчи вазиятини қайта-қайта аниқлашга уринган, бироқ узатма вақтида ҳужумчини бирорта камера тасвирга олмаган.

ВИДЕО

Бироқ FIFA+ такрорий лавҳаси ушбу баҳсли эпизодга асос тақдим эта олади, унда офсайд яққол кўриниб турибди. Ён ҳакамнинг ёмон ишини қайд этиш жоиз — бу вазиятда қарор қабул қилиш ассистент учун жуда осон эди.


«Бухоро» - «Сурхон»

ВИДЕО

«Бухоро» футболчиси тўпни теголмасдан эҳтиётсизлик туфайли фол қайд этди. «Сурхон» ҳужумчиси узатмага "лаббай" дея жавоб қайтарди ва рақибдан илгарилаб кетишга ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоячисининг оёғига тегишда унинг айби йўқ. Пенлаьти белгилашда ВАР аралашувини қўллаб-қувватлаш мумкин, ҳакамлар бригадаси бу вазиятни тўғри баҳолади.


«Андижон» - «Олимпик»

ВИДЕО

Катта эҳтимол билан, тўпнинг проекцияси бурчак айланасидан олдинда эканлигини таъкидлаш мумкин. Агар тўпнинг асоси чизиққа тегмаган бўлса, бу унинг проекцияси айланадан олдинда эмаслигини англатмайди. ВАР бундай вазиятларга аралашишга ҳақли эмас. Айтганча, бурчак тўпининг жойлашуви учун жавобгарлик майдоннинг иккинчи ярмида турган ён ҳакамда бўлиши лозим: у, одатда, рация орқали тўп секторда эканлиги ёки аксинчалиги ҳақида хабар беради. Демак, «Олимпик»нинг голи тўғри ҳисобланган.


 «Андижон» - «Олимпик»

ВИДЕО

Ҳакам ўйин давомида қандай қилиб курашга йўл қўйганини тушуниш учун бутун учрашувни томоша қилиш керак. Агар баҳсни бир четга суриб турадиган бўлсак, майдон марказидаги ҳолат қўполликка ўхшайди: «Олимпик» ўйинчиси тўпни олдинга йўналтирди, «Андижон» футболчиси эса у билан қарама-қарши ўйналишда тўқнашади. Одатда, бу фол. Дастлабки ҳужум фазасида қоидабузарлик содир этилган бўлса, ВАР вазиятга аралашиши мумкин эди.


Шу тариқа, тур беллашувларида иккита хатога йўл қўйилди: «Бунёдкор» дарвозабонининг узатмасидан кейин киритилган дастлабки тўп ҳамда майдон марказидаги қўполликдан сўнг урилган «Андижон»нинг голи. Эслатиб ўтамиз, ОКМК ва «Навбаҳор» ОЧЛ саралашида иштирок этаётгани сабабли 17-турнинг икки ўйини қолдирилган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика