Тартиб-интизом қўмитаси Милан Митрович билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқади
12 авг 2023 12:35
Янгиликлар
Тартиб-интизом қўмитаси Милан Митрович билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқади
Кеча Coca Cola Суперлигасидан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (0:0) учрашуви давомида меҳмон жамоа дарвозабони Милан Митрович стадионда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда тўп узатувчи ёш футболчиларга қўпол муомалада бўлди.

"Бу ўз навбатида, мухлислар ва кенг жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарди. Мазкур ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилади ва можаро сабаблари аниқланиб, айбдорларга тегишли чоралар кўрилади. Шу ўринда, футболчилар ҳар қандай эҳтиросли ҳолатда ҳам ўзини профессионал спортчидек тутиши зарур эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз", – дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар