Ҳусниддин Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борди
04 авг 2023 23:17
Янгиликлар
Ҳусниддин Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борди
Олдинроқ, Алиқулов тез орада Туркиянинг "Ризеспор" клубига кўчиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркиянинг Ризе шаҳрига етиб борган. Айни дамда томонлар битим бандлари устида музокаралар ўтказишмоқда. Катта эҳтимол билан эртага Ҳусниддин Алиқулов ва "Ризеспор" ўртасида шартнома имзоланади.
Маълумот учун, "Ризеспор" клуби 1953 йилда ташкил топган. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Илҳан Палут бошқариб бормоқда. Клуб ўтган мавсум Туркия биринчи лигасида 2-ўринни олди ва Суперлигага йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, янги қоидаларга кўра, ўзбекистонлик футболчилар Туркияда легионер ҳисобланмайди.
Ҳусниддин Алиқулов бу мавсум Суперлигада 12 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 5 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар