Павлюченко Эрон – Россия ўйини олдидан: “Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши баҳслардаги нурсиз дуранглар ҳафсалани пир қилади. Аммо…”
22 мар 2023 09:10
Янгиликлар
Павлюченко Эрон – Россия ўйини олдидан: “Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши баҳслардаги нурсиз дуранглар ҳафсалани пир қилади. Аммо…”
“Барча россиялик ишқибозлар узоқ кутган ўйин – термамиз ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви. Бироқ, Карпин шогирдларидан йирик ғалаба кутмаяпман. Эрон етарлича кучли.
Россия термаси охирги ўртоқлик ўйинларида мухлисларни хурсанд қила олмади – Тожикистон ва Ўзбекистон билан 0:0 лар ҳафсалани пир қилади. Бироқ, Карпин ўша ўйинларга кўплаб ёшларни жалб қилишга қарор қилди. Ҳозир эса таркиб тажрибали ўйинчилардан йиғилган.
Аммо Эронга паст баҳо бериб бўлмайди. Жамоа Қатардаги мундиалда шунчаки иштирок этмади. У ерда жамоа ҳатто Уэльсдан (2:0) устун келишга эришди. Ғалинойи жамоасининг ўйинини кўрдим, анча жиддий рақиб.
Агар асосий ўйинчилар, жумладан Сардор Азмун (бироз жароҳати бор) Эрон термасида бўлса, Россияга осон бўлмайди. Бундан ташқари, термамиз халқаро мусобақаларда анчадан бери иштирок этмаяпти ва 1 йилдан ошиқроқ муддат давомида кучли рақиблар билан ўйнамаяпти, Эрон эса кучлилар қаторида.
Қолаверса, Карпин жамоасининг бир қанча асосий ўйинчилари жароҳати туфайли учрашувни ўтказиб юборади. Шу туфайли, ўйинда ғолиб аниқланмаса керак деб ўйлайман”, деган Павлюченко.
Эслатиб ўтамиз, Техронда ўтадиган баҳс 23 март куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Фикрлар