"Турон"да легионерлар сони яна биттага кўпайди
15 фев 2023 19:51
Янгиликлар
"Турон"да легионерлар сони яна биттага кўпайди
Черноргориялик Никола Кумбурович Яйпаннинг "Турон" жамоаси аъзосига айланди.
Хабарингиз бор, айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги "Турон" жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.
Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида водийликлар сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилмоқда. Хусусан, черногориялик ҳимоячи Никола Кумбурович клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Кумбурович фаолияти давомида "Искра" ва "Будучность" клублари сафида майдонга тушган. Шунингдек, у Черногория давлатининг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам ўйнаган.
Аввалроқ сербиялик футболчи Милан Божович "Турон" футболчисига айлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар
13:44
"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр 4
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар