UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  0 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  13 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  7 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  5 07:38Сегунда жамоасига мағлуб бўлган Арбелоа нималар деди?  7 07:00Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум  4 03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  130 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  20 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  37 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  6 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  3

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью Янгиликлар

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугундан бошлаб Тошкентда қишки ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичига киришди.

Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби дастлабки кунги машғулотларда енгил юкламалар берилди.  Тўп билан машқлар бажарилди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бевосита таркибга келсак, Нурилло Тўхтасинов, "Бухоро"дан Ҳумоюн Шербўтаев ижарадан қайтда, "Нефтчи" учун бегона бўлмаган Анвар Ғофуров, ёш дарвозабон Асрор Кенжаев, Сардор Хурсандов ва бошқа бир қатор ёш футболчилар келиб қўшилди.  Ҳумоюн Шербўтаев ёзда клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаб "Бухоро"га ижара асосида ўтганди. Жамоани ҳозирга қадар тарк этганлар, Шерзод Каримов, Дарко Станоевич, Машҳур Муҳаммаджонов, Евгений Конюхов, Саламат Қуттибоев, Ойбек Қиличев, Сирожиддин Қўзиев. Аброр Исмоилов ва Шаҳзод Убайдуллаев борасида ҳозирча вазият 50/50 бўлиб турибди. 



Расман: Нурилло Тўхтасинов - "Нефтчи" футболчиси!


Олексей Ларин ва Лутфулла Тўраев эртага, Владимир Ежуров шу ҳафтада жамоа ихтиёрига етиб келиши кўзда тутилган. Йиғиннинг бу босқичи 24 декабрь санасига қадар давом этади. 

- Виталий Григорьевич дастлаб тайёргарлик ва йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Йигитлар яхши ва кўтаринки руҳда йиғилишди. Умуман олганда жамоанинг ўзагини сақлаб қолдик. Йиғин давомида бир нечта ёш футболчиларни кўриб олишни режалаштирганмиз. 6 январь санасидан машғулотлар Туркияда давом этади. У ерда легионерлар ҳам келиб қўшилади. Улардан муносибларини танлаб оламиз. 

- Жамоанинг етакчиси ва қайсидир маънода "мотори" Лутфулла Тўраев жамоада қолиш масаласига аниқлик кирита оласизми?

 Лутфулла Тўраев жамоамизда қолади. Айни пайтда даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Бу борада ҳаммаси жойида. 

- Яқинда "Нефтчи" раҳбариятида ўзгариш бўлди. Бу режалар ва мақсадларга таъсир қилмайдими?

- Клубда раҳбарият ўзгариши ҳар доим юз берадиган ҳолат. Қандайдир ҳавотирли томони йўқ. Ишимиз режа асосида давом этади. 

- Туркиядаги йиғинда легионерлар келиши ҳақида айтдингиз. Фикримча, бу жуда қийин жараён. Чунки шу пайтгача жамоада ярим мавсум ўйнаб фойда келтирмаган хорижлик футболчилар ҳам тўп тепди...

- "Нефтчи"га ҳақиқатдан ҳам ёрдам берадиган легионер жалб қиламиз. Жамоамизда сифат тушиб кетмаслиги учун ҳам футболчиларнинг сифатлисини таклиф қиламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика