UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   2 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  5 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  4 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  27 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  11 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0

Ла Лига. "Севилья"ни мағлуб этган "Барселона" иккинчи ўринга чиқиб олди Янгиликлар

Ла Лига. "Севилья"ни мағлуб этган "Барселона" иккинчи ўринга чиқиб олди

Ла Лиганинг 4-тури доирасидаги "Севилья" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

"Севилья" – "Барселона" 0:3
"Рамон Санчес Писхуан" стадиони
Голлар
: 0:1 – 21 Рафинья, 0:2 – 36 Левандовски, 0:3 – 50 Эрик Гарсия.

"Севилья" – Буну, Монтьель (Сусо, 64), Фернандо, Ньянзу, Акунья, Ракитич, Гудель (Кармона, 46), Жордан (Дилэйни, 46), Иско (Гомес, 70), Ламела, Эн-Несири (Дольберг, 57).

"Барселона" – тер Стеген, Кунде, Араухо, Эрик Гарсия (Серджи Роберто, 55), Бальде (Альба, 64), Бускетс, Педри (де Йонг, 63), Гави, Левандовски (Фати, 74), Дембеле (Ферран Торрес, 63), Рафинья.

Огоҳлантиришлар: Дембеле (9), Бальде (28), Жордан (33), Кармона (66), Араухо (75), Серджи Роберто (89).


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар пойгаси


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Шу паллада ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Барселона" иккинчи поғонага кўтарилиб олди.  

Зарбани Рафинья амалга оширди, ноаниқ.  

90+2-дақиқа. Шундоққина жарима майдончаси олдида де Йонгга нисбатан фол.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

88-дақиқа. "Барса" жуда эркин ўйин намойиш қилмоқда. Зарурат бўлганида Хави шогирдлари ҳужумкорликни ошира олиши яққол сезилмоқда.  

86-дақиқа. "Севилья" охирги кучларини ишга солиб ҳужумга ўтяпти.  

83-дақиқа. Ламела қандайдир бир алам билан тўпга ташланиб, Рафиньяни майдонга қулатди.  

82-дақиқа. Ёш Гавининг мушаклари ҳам чарчаганини билдириб қўйди. Балки таваккал қилмай, уни ҳам захирага олиш вақти келгандир.  

80-дақиқа. Френки де Йонг ҳамма узатма кутган бир паллада зарба берди ва мўлжалда бироз адашмаганида ҳисоб янада йирик кўриниш оларди.   

Хави жамоаси ўйинидан мамнун. 

78-дақиқа. Эрик Ламеланинг мушакларида муаммо. Томирлари тортишиб қолди чоғи. Араухо унга ёрдам кўрсатяпти.  

75-дақиқа. Огоҳлантириш! Рональд Араухо тўпга қўшиб рақибини ҳам майдон ташқарисига чиқариб ташлагани учун карточкага муносиб деб топилди.  

74-дақиқа. Ўзгариш! Левандовски захирага олинди. Унинг ўрнига Ансу Фати ўйинга қўшилди. 

73-дақиқа. Яна "Барса"да, яна Левандовскида имконият. Роберт чиройли гол ургиси келди ва тўпни Яссин Бунунинг устидан ташлаб қўйишга уринди, лекин посбон қўли билан тўпни қайтарди, такрорий уринишда эса Френки де Йонг тўпни ҳимоячи ва дарвозабондан ўтказа олмади.    

Алехандро Гомес дарҳол фаоллик кўрсатиб, зарбага имкон топди. Унинг уриниши аниқ ва анча кучли чиққанига қарамай, Тер Штеген ишончли ўйнади. 

70-дақиқа. Ўзгариш! Иско ўрнини Папу Гомесга бўшатиб берди.

70-дақиқа. Гави Ракитичга сакраб урилди ва бу ҳолат хорватиялик ярим ҳимоячига ёқмади. 

66-дақиқа. Огоҳлантириш! Торресга нисбатан кескин ҳаракат учун Хосе Анхель Кармона огоҳлантирилди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Дембеле, Гави ва Алехандро Бальде учун ўйин якунланди. Уларнинг ўрнига де Йонг, Ферран Торрес ва Альба майдонга тушди.

62-дақиқа. Роберт Левандовскидан ажойиб зарба ва Яссин Бунудан зўр сейв. 

60-дақиқа. Гави Искога нисбатан қоидани бузди.

56-дақиқа. Ўзгариш! Эн-Нессери ўрнига Каспер Долберг туширилди.  

54-дақиқа. Ўзгариш! Бир оз аввал гол урган Эрик Гарсия жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнини Серхи Роберто эгаллади. 

50-дақиқа. ГОООООООЛ! Эрик Гарсия ҳам исмини таблога ёздириб қўйди, Кундедан яна бир ассист. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. "Севилья" бўлимни гол билан бошлашга жуда яқин эди, бироқ охирги зарба кўнгилдагидек чиқмади.  

45+1-дақиқа. Бурчак зарбасини мезбонлар тепди, лекин хавфли вазиятни меҳмонлар яратишди. Дембеле бир ўзи қарши ҳужумга қочиб кетиб, тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйишни ният қилганди, аммо мўлжалда бироз адашди.   

45-дақиқа. Жюль Кунде бу сафар ҳужум марказида пайдо бўлиб, боши билан зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.   

44-дақиқа. Тўп назорати борасида кўрсаткич 49% - 51% "Барса" фойдасига. Аниқ зарбалар эса 1:4. 

Араухо оқсаб майдонни тарк этди, лекин қайтса керак. Ҳа, шундай бўлди ҳам. 

42-дақиқа. Иско ва Араухо тўп учун курашда жиддий равишда тўқнашиб кетди.  

41-дақиқа. "Барса"нинг тики-такасига "Севилья" футболчилари ҳам чўчимасдан тики-така билан жавоб беришди.  

38-дақиқа. Дарҳол олдинга ташланган "Севилья" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ ундан наф чиқаришнинг имкони бўлмади.

36-дақиқа. ГООООООООЛ! Рооооооберт Леванголски тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Узатмани эса ҳимоячи Жюль Кунде амалга оширганди.   

Фернандо бу сафар Дембелега имкон қолдирмади. 

35-дақиқа. Гудель ёш ҳамкасби Гавини олдинга ўтказмади.  

31-дақиқа. Дембеле тезлиги эвазига рақиб ҳимоячиларини чалғитиб қўймоқда. Ҳозир ҳам у ҳимоячининг қаршилигига қарамай, зарба учун имкон топди. 

29-дақиқа. Огоҳлантириш! Бускетс ва Роберт Левандовски ака ўрнида ўртага тушсада, Лаос қоидани бузгани учун Алехандро Бальдега карточка кўрсатди.   

26-дақиқа. "Барса" футболчилари юқори прессинг намойиш қилишмоқда.  

23-дақиқа. "Севилья" рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда.  

21-дақиқа. ГООООООООЛ! Рафинья "Барселона"ни олдинга олиб чиқди. Дембеленинг ажойиб пасидан кейин Лева яхши вазиятга чиқиб борди ва тўпни кипернинг устидан ташлаб қўйди, Фернандо тўпни қайтарди ва амалда Робертнинг голини Рафиньяга "совға" қилди.  

20-дақиқа. Яссин Буну тўпни ўйинга киритиб берди.  

19-дақиқа. Гавига нисбатан ўйин қоидаси бузилди, стандарт вазият. Тўп олдида Рафинья.  

18-дақиқа. Исконинг ажойиб пасидан кейин Юссуф Эн-Несири кипер билан бирга-бир чиқиб борди, аммо гол ура олмади.  

15-дақиқа. Ламеланинг узатмасидан кейин Акунья зарба йўллади, бироқ унинг уриниши қовушмади.  

14-дақиқа. "Барса" ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширди, лекин наф чиқара олмади.  

13-дақиқа. ГООООЛ! Бироқ оффсайд. "Севилья" ҳисобни очганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.  

11-дақиқа. Меҳмонлар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.  

9-дақиқа. Огоҳлантириш! Усман Дембеле қарши ҳужум бошлаётган Искони чалиб йиқитгани учун карточка ишлаб олди.  

7-дақиқа. Левандовский жарима майдонида ҳимоячилар билан кураш жараёнида йиқилди, аммо ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.  

4-дақиқа. "Севилья" ўйинни анча дадил бошлади. Яна бир яққол голли вазият юзага келганди, бироқ "Барса" ҳимоячилари қийинчилик билан бўлсада, тўпни дарвозага бориб тушмаслигини таъминлашди. 

3-дақиқа. Қизиқ бир ҳолат, Бускетс бош ҳакамни алдаб ўта олмади ва "Севилья" жуда қулай вазиятга чиқиб кетаётганди... Бироқ Матеу Лаос иш жиддийлашишини олдини олди.    

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Асосий таркиб вакиллари стадионга тушиб келишди. Сардорлар бош ҳакам билан илк расмий ишларни ҳал қилиб олишмоқда. 

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари асосий таркибларни аниқлаб олган. Эътиборли томони, мезбонлар асосий таркибида Иско Аларкон ўйинни илк дақиқалардан бошлайди.  

"Севилья" – "Барселона"

4 сентябрь, 00.00, "Рамон Санчес Писхуан"

"Севилья" – Буну, Монтьель, Гудель, Ньянзу, Акунья, Ракитич, Фернандо, Жордан, Иско, Ламела, Эн-Несири.

"Барселона" – тер Стеген, Кунде, Араухо, Эрик Гарсия, Бальде, Бускетс, Педри, Гави, Левандовски, Дембеле, Рафинья.

Севилья

Примера Дивизион . 4-тур

04/09/2022, 00:00

3
:
0
Тугади

Барселона

Рафинья - 21', Роберт Левандовский - 36', Эрик Гарсия - 50'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 40233 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
33'  Жоан Жордан
46'  Жоан Жордан (Томас Дилейни)
46'  Неманья Гудель (Хосе Анхель Кармона)
57'  Юссеф Эн-Несири (Каспер Дольберг)
64'  Гонсало Монтиэль (Сусо)
66'  Хосе Анхель Кармона
70'  Иcкo (Алехандро Гомес)
9'  Усман Дембеле
21'  Рафинья
28'  Алехандро Бальде
36'  Роберт Левандовский
36'  Жюль Кунде
50'  Эрик Гарсия
50'  Жюль Кунде
55'  Эрик Гарсия (Серхи Роберто)
63'  Усман Дембеле (Ферран Торрес)
63'  Педри (Френки де Йонг)
64'  Алехандро Бальде (Жорди Альба)
74'  Роберт Левандовский (Ансу Фати)
75'  Рональд Араухо
89'  Серхи Роберто

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика