UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  0 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  11 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  10 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими? Янгиликлар

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими?

"Андижон" клуби бугун Ўзбекстон кубоги 1/4 финалида АГМК тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилиб кўради.

"Бургутлар" шу пайтгача 9 марта Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичига қадар етиб борган ва бирор марта келгуси босқичга ўтолмаган.

1992 йил андижонликлар "Наврўз" номида мусобақанинг 1/4 финал босқичида "Навбаҳор"га (0:1, 1:3) ютқазган. Орадан бир йил ўтгач, "Наврўз" яна наманганликларга рўбарў келди ва икки ўйин натижасига кўра яна имкониятни бой берди (2:4, 1:0).

Жамоа "Андижон" номи остида 2000/01 йилги мавсумнинг ушбу босқичида водийнинг бошқа жамоаси — "Нефтчи"га мағлуб бўлди (1:3). Келгуси йил эса "Қизилқум"га йирик ҳисобларда ютқазди (1:4, 0:5).

2007 йил клуб "Қурувчи"га рўбарў келиб, 0:3 ва 0:1 ҳисобларида имкониятни бой берди. Орадан уч йил ўтгач, "Қурувчи"нинг янги номдаги жамоаси — "Бунёдкор"га ҳам (1:4, 1:3) ярим финал чипталари тақдим этилди.

2012 йил "Андижон" "Пахтакор" тўсиғидан ўта олмади (1:2, 0:2).

2016 йил эса "Насаф" икки ўйин натижасига кўра (0:2, 1:2) келгуси босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Водийликларнинг ушбу босқичдаги сўнгги иштироки 2018 йилга тўғри келган ва "Бунёдкор"га қарши баҳсда бироз омад етишмаган — 1:2.

Кўрамиз, "бургутлар"нинг бу сафарги парвози қанчалик давом этаркан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика