Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз"
17 авг 2022 00:16
Янгиликлар
Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз"
Бўлажак учрашув ҳақида
- "Сўғдиёна" ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларни ҳурмат қиламиз, лекин рақибдан чўчиб, ҳимояга ётиб олиш ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.
- "Динамо" ва "Шердор" каби клублардаги фаолиятингиз орқали футбол ишқибозларига танишсиз. Тожикистон клубига йўл олишингиз қай тариқа юз берди?
- Ўтган йили биринчи даврадан сўнг "Хўжанд" Бекободда "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўша баҳсда мени синовдан ўтказишларини айтишди, учрашувдан кейин эса жамоада олиб қолишди, ўшандан бери "Хўжанд" таркибида тўп тепаман.
- Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионатлари қайси жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади?
- Ўзбекистонда кўпроқ техник ва тактик ўйинга эътибор берилади, Тожикистонда эса жисмоний жиҳатлар асосий ўринда туради", деди ўзбекистонлик футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар