UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  0 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  4 14:51U-20 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Корея Республикаси 0:0 (онлайн натижа)  0 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  7 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  7 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  4 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  12 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  24

Каталония дербисида "Барселона" ғолиб бўлди Янгиликлар

Каталония дербисида "Барселона" ғолиб бўлди

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Эспаньол" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашув бошланди. 4-дақиқада Неймар боши билан дарвозага зарба берди, бироз кучсиз чиқди.

10-дақиқада Мессида жуда яхши имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабон унга қарши чиқиб келиб тўпни қайтарди. 17-дақиқа Месси жарима тўпини ўнг оёғи билан амалга оширди, ҳимоячига тегиб қайтган тўпни чап оёғи билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ! 19-дақиқада Неймар жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 21-дақиқада Пинто сал қолса тўп билан бирга дарвозага кириб кетарди. Аммо посбон тўпни чизиқ устида тўхтатиб қолди. Кейинги дақиқада Серхио Гарсия томонидан оширилган тўпни Пицци дарвозага йўллади, аммо зарба ўта ноаниқ бўлди. 30-дақиқада меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, аммо самарасиз.

39-дақиқада Неймар ҳисобни очишга яқин келганди. Аммо Колоттони алдаб дарвозага йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошланди. 50-дақиқада Серхио Гарсия олдинга ўтди, бироқ Пике ундан тўпни олишга эришди. 53-дақиқада Фуэнтес жарима тўпини амалга оширди, Стуани ҳаво жангида ғолиб бўлди, аммо зарба ўхшамади.

68-дақиқада Хави бурчак тўпини амалга оширди, Бускетснинг дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Касилья қайтарди. 71-дақиқада Фабрегаснинг пасидан сўнг Месси дарвозага зарба беришга улгурмади.

75-дақиқада ҳакам рақиб жарима майдони ичида Хави Лопес тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва пенальти белгилади.

Меҳмонлар пенальтидан ҳисобни очишди. Месси гол урди - 0:1.


80-дақиқада Неймарнинг зарбасидан сўнг тўпни Касилья қайтарди.

83-дақиқада майдон эгалари посбони Касилья жарима майдонини тарк этиб тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам иккиланмай қизил карточка кўрсатди. Қизиғи "Эспаньол"да бошқа ўзгариш қолмаган. Футболчилардар бири дарвозага туради.

85-дақиқада Хави Лопес дарвозага турди, Месси томонидан амалга оширилган жарима тўпи ноаниқ кетди. 89-дақиқада Хави Лопес яқин масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қайтарди, қойил!

90+2-дақиқада Санчеснинг зарбасидан сўнг Лопес ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтарди!

Учрашув тугади, "Барселона" қийин ўйинда уч очкони қўлга киритди.

Эспаньол – Барселона 0:1
29 март, 20.00, «Корнелья Эль Прат»
Голлар:
Месси 77 пенальти,
Эспаньол
– Касилья, Хави Лопес, Колотто, Морено (Сидней, 47), Фуэнтес, В.Санчес, Д.Лопес, Стуани, Пицци (Алекс Фернандес, 66), Симау (Кордоба, 78), Серхио Гарсия.
Барселона – Хосе Пинто, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (Серхи Роберто, 90), Педро (Иниеста 78), Месси, Неймар (Алексис Санчес, 82).
Огоҳлантиришлар: Кристиану Стуани 26, Бускетс 45,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика