UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  0 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  2 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  12 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  7 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  18 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0

"Mixed zone". Улуғбек Ҳошимов: "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади" Янгиликлар

"Mixed zone". Улуғбек Ҳошимов: "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади"

U-23 Осиё Кубоги 1-туридан жой эгаллаган Ўзбекистон – Туркманистон (1:0) баҳсидан кейин ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов фикрларини билдирди.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи Улуғбек Ҳошимов микст-зонада бир нечта саволларга жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйинда ҳар доим қийин бўлади. Шунга қарамасдан, ўз ўйинимизни кўрсатдик. Кўрганингиздек, ғалаба қозондик. Худо хоҳласа, бундан кейинги ўйинларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлашини кутиб қоламиз. 

- Биламизки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бундан ҳам яхши ўйнай олади. Бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади. Барибир биринчи учрашув қийин ўтади. Бундан кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз.

- Тимур Кападзе сизга нималарни уқтирди? Майдонга тушгач, ўйинни кучайтирдингиз...

- Гол бўлмади. Мураббий гол урилишини хоҳлади, мен ҳам. Ўйин яхши ўтди. Ҳамма хурсанд бўлди деб ўйлайман.  

- Бу 3 очко сиз учун нимани англатади? Кейинги турда Қатар билан ўйнайсизлар. Нимани кутяпсиз?

- Ҳамиша ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб келганмиз. Мақсадимиз – Осиё Кубогида 1-ўринни олиш. Бундан ташқари, Олимпиадага чиқишни мўлжаллаганмиз. Бугун 3 очкога эга бўлдик. Қатарни ҳам енгиб, чемпионлик сари олға борамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика