UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  280 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ

14-15 апрель куни ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида футбол фестивали бўлиб ўтади.

Туш вақтига яқин Нукус шаҳрига етиб келган делегация аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигади делегация Қорақалпоғистон Республикаси футбол фахрийлари, футболга улкан ҳисса қўшган инсонлар — Михаил Солоҳин ва Серик Исмаилов хонадонларига ташриф буюрди. Учрашув давомида Қорақалпоғистон футболининг ёрқин тарихи ва фахрийларнинг ўлка футболи учун қўшган ўринлари эслаб ўтилди.

Футбол фахрийларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси бўлалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашувда болалар-ўсмирлар мактабининг фаолияти, инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлари кўздан кечирилди. Қорақалпоғистон миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида футбол фахрийлари томонидан академия ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Учрашув якунида ўзбек футболининг уч авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Режага мувофиқ, делегация аъзолари кун ярмидан оғганда Ўзбекистон кубоги доирасида "Арал Сомали" - "Янгиер" учрашувига ташриф буюришди. Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Арал Самали" - "Янгиер" учрашувидан олдин бир гуруҳ футбол фахрийлари тақдирланди.

Эртага ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика