UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  0 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  5 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  24 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  18

"Navruz Cup-2022". Шомуродовнинг учта голи Ўзбекистонга Уганда устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

"Navruz Cup-2022". Шомуродовнинг учта голи Ўзбекистонга Уганда устидан ғалаба келтирди

"Navruz Cup-2022" мусобақасининг финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Уганда жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

"Navruz cup-2022". Финал.

19:00, Ўзбекистон - Уганда 4:2 (ТУГАДИ)

"Марказий" стадион, Наманган

Бош ҳакам: Сайёджон Зайниддинов

Қанот ҳакамлари: Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев

Захира ҳаками: Насрулло Кабиров

Гол: Жалолиддин Машарипов 35, 1:0, Элдор Шомуродов 39, 2:0, Фаруку Мия 52 2:1, Элдор Шомуродов 56 3:1, Элдор Шомуродов 72, 4:1, Эммануэль Окви 4:2

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 13. Шерзод Нарсуллаев, 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов (3. Хожиакбар Алижонов, 80), 9. Одил Ҳамробеков, 7. Отабек Шукуров, 18. Азиз Амонов (6. Сардор Собирхўжаев, 78), 10. Жалолиддин Машарипов ( 22. Ойбек Бозоров, 90+1), 20. Хожимат Эркинов (17. Достон Ҳамдамов, 59), 14. Элдор Шомуродов (21. Игорь Сергеев, 79)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 16. Валижон Раҳимов, 2. Ислом Қобилов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов,  11. Шерзод Темиров, 19. Азиз Турғунбоев

Уганда: 1. Нафиан Алионзи, 4. Ҳерберт Ачаи (3. Абду Азиз Кайондо, 64), 7. Эммануель Окви, 8. Мулондо Ливингстон, 9. Фаҳад Байо, 10. Фаруку Мия, 12. Марвин Юнгман ( 20. Деррик Коккоза, 70), 15. Ҳалиди Ливалива, 16. Стевен Сервадда (17. Аллан Окелло, 64), 21. Аллан Кямбаде (11. Рогерс Мато, 89), 23. Мосес Ваисва

Захира: 19. Бенжамин Очан, 2. Жеймс Бегиса, , 6. Бобоси Бяруҳанга, 13. Милтон Кариса, 14. Ҳассан Журуа, 22. Мартин Кизза

Огоҳлантириш: Стивен Сервадда (Уганда) 3, Эммануель Окви (Уганда) 45, Аллан Киямбат (Уганда) 61, Сардор Собирхўжаев (Ўзбекистон) 85


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+1. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Жалолиддин Машарипов ўрнига Ойбек Бозоров тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. Уганда, Аллан Кямбаде ўрнига Рогерс Мато тушди. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Сардор Собирхўжаев

80. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон Дилшод Саитов ўрнига Хожиакбар Алижонов тушди. 

79. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев тушди. 

78. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Азиз Амонов ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди. 

77. ГОЛ. Уганда сардори Эммануэль Окви жуда чиройли гол уриб орадаги фарқни бироз қисқартирди. 

75. Игорь Сергеевни майдонга тушириш пайти келди жаноб Катанец. 

72. ГОООООООООООООЛ. ШОМУРОДООООООООООВ. Жалолиддин Машариповнинг пасини Элдор дарвозага аниқ йўллаб хет-трикка эришмоқда. Аниқ зарба ва ажойиб гол. Олға Ўзбекистон. 

70. ЎЗГАРИШ. Уганда, Марвин Юнгман ўрнига Деррик Каккоза тушди. 

64. ЎЗГАРИШ. Уганда. Стиван Сервадда ўрнига Аллан Окелло, Аллан Ачаи ўрнига Абду Азиз Кайондо тушди. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. Уганда, Аллан Киямбат 

61. ЗАРБАААААААААА. УХХХХХХ. Дарвоза тўсини Угандани тўртинчи голдан қутқариб қолди. 

59. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Хожимат Эркинов ўрнида ўйинни Достон Ҳамдамов давом эттиради. 

56. ГООООООООООООЛ. Элдор Шомуродов марказда ҳужумни бошлади ва қанотда очилган Хожиматга тўпни узатди. Хожимат бир ҳаракат билан рақиб ҳимоячиларини алдаб Шомуродовга тўпни қайтарди ва гол. 

53. ГОЛ. Уганда ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Фаруку Мия Ўткир Юсупов дарвозасига йўллади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. ОГОҲЛАНТИРИШ. Уганда. Эммануель Окви биринчи бўлим якунлангач ҳакам билан уришиб кетди ва сариқ карточка олди. 

38. ГООООООООООООООООЛ. ШОМУРОДООООООООООООВ. Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг иккинчи голини урди. Девор услубидаги комбинацияни Элдор голга айлантирди. 

35. ГОООООООООООООООЛ. МАШАРИПООООООООООВ. Жалолиддин Машарипов дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб осонликча гол урди. Ўткир Юсуповнинг бошлаб берган қарши ҳужуми самара келтирди. 

27. ЗАРБАААААА. Азиз Амоновнинг зарбаси хавфли чиқди. 

21. Угандаликларнинг ҳужумларини терма жамоамиз ҳимоячилари бартараф этмоқда. 

19. Учрашувда темп ўртача. 

13. Машариповнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 

12. Ўзбекистон миллий терма жамоаси жарима зарбасини ишлади. Тўп жуда қулай нуқтада. Шукуровнинг зарбасидан сўнг тўп Ливаливанинг қўлига тегди. 

12. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан фотосуратларни томоша қилинг.


3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Уганда, Стивен Сервадда. 

- Ўйин бошланди. 

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика