UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  0 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  5 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  24 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  1 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  11 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  9 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  38 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1

Ла Лига. 3 та гол ва 3 очко — "Реал" чемпионлик сари дадил одимламоқда Янгиликлар

Ла Лига. 3 та гол ва 3 очко — "Реал" чемпионлик сари дадил одимламоқда

Испания Ла Лигаси 28-тури доирасида "Мальорка" "Реал Мадрид"ни қабул қилди.

"Мальорка" – "Реал Мадрид" 0:3
15 март, 01.00, "Сон Моиш"
Голлар: 0:1 – 55 Винисиус Жуниор, 0:2 – 77, пенальти Бензема, 0:3 – 82 Бензема.

"Мальорка" – Рико, Маффео, Раильо, Вальент, Оливан, Дани Родригес (Ндиайе, 79), Кубо (Ли Кан Ин, 78), Баба (Гренье, 86), Санчес (Севилья, 68), Анхель Родригес (Пратс, 68), Мурики.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Начо, Менди (Марсело, 80), Кроос, Каземиро (Камавинга, 61), Вальверде (Модрич, 60), Васкес (Карвахаль, 70), Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 71).

Огоҳлантиришлар: Вальверде (17), Винисиус Жуниор (30), Анхель Родригес (30), Васкес (52), Раильо (69), Маффео (76).


Мальорка

Примера Дивизион . 28-тур

15/03/2022, 01:00

3
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 55', Карим Бензема - 77', Карим Бензема - 82'

Стадион: Visit Mallorca Estadi, 17191 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
30'  Анхель Родригес
68'  Анхель Родригес (Абдон Пратс)
68'  Антонио Санчес (Сальва Севилья)
69'  Антонио Раильо
76'  Пабло Маффео
78'  Такэфуса Кубо (Ли Кан Ин)
79'  Дэниэль Родригес (Амат Ндиайе)
86'  Идриссу Баба (Клеман Гренье)
17'  Федерико Вальверде
30'  Винисиус Жуниор
52'  Лукас Васкес
55'  Карло Анчелотти
55'  Винисиус Жуниор
55'  Карим Бензема
60'  Федерико Вальверде (Лука Модрич)
61'  Каземиро (Эдуардо Камавинга)
70'  Лукас Васкес (Даниэль Карвахаль)
71'  Родриго (Марко Асенсио)
77'  Карим Бензема
80'  Ферлан Менди (Марсело)
82'  Карим Бензема
82'  Марсело


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Сўнгги сонияларда "Реал" яна бир бурчак зарбасини амалга оширди. Хавф бартараф этилгач, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Реал" 3:0 ҳисобида зафар қучиб, навбатдаги 3 очкони ҳисобига қўшиб қўйди. 

90+3-дақиқа. Камавинганинг фаоллиги эвазига Винисиус тўпни жарима майдончасида қабул қилиб олди ва бироз дарвозага яқинлашгач, зарба йўллади, бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

90+2-дақиқа. Тибо Куртуа шошилмай тўпни ўйинга киритиб берди.   

Ҳакамга ўйиннинг бориши маъқул келяпти чоғи, ғолиб номи аниқ бўлиб улгурган бир паллада ҳам 5 дақиқани камайтирмасликка қарор қилди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Дани Карвахаль тўпни узоқлаштиришда фаоллик кўрсатди. 

90-дақиқа. "Мальорка" вазият яратиш илинжида. Бироқ Ведат Мурикининг зарбасига аниқлик етишмади.  

Бензема майдонни тарк этди ва ўзгариш қилиш учун имконияти қолмагани сабаб, "Реал" беллашувни бир киши кам бўлиб якунлаб қўяди. 

86-дақиқа. Ўзгариш! Идриссу Баба ўрнига Клеман Гренье ўйинга қўшилди. 

85-дақиқа. Учрашув қахрамони Бензема майдонда ўтиганича, захира ўриндиғи томон қарамоқда... Футболчи жароҳат олган кўринади.   

Энди Карим Бензема ҳисобида Ла Лига доирасидаги ўйинларда 22 та гол бор!

82-дақиқа. ГООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Марселонинг узатмасидан кейин Карим Бензема дублни расмийлаштирмоқда.   

81-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми бурчак зарбаси билан давом этади.  

80-дақиқа. Ўзгариш! Ферлан Менди ўрнига Марсело.

77-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема орадаги фарқни иккита тўпга оширди! Франциялик футболчи шу зарбаси билан амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. 

76-дақиқа. Огоҳлантириш! Қўполлиги учун Пабло Маффеога сариқ. 

75-дақиқа. Ортга қайтиб тўпни олиб қўйган Винисиус, ўзи бошлаган ҳужумнинг якунида Бензема учун пенальти ишлаб берди.  

73-дақиқа. Майдон марказига яқин нуқтада Эдуардо Камавинга қанчалик уринмасин тўпга ета олмади ва Ведат Мурикининг майдонга қулашига сабаб бўлди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

70-дақиқа. ЎзгаришларЛукас Васкес ва Родригонинг ўрнига Дани Карвахаль ҳамда Марко Асенсио ўйинга қўшилди.  

69-дақиқа. Такефуса Кубо "қироллик клуби"нинг анча хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужумини тўхтатиб, тўпни олиб қўйди ва дарҳол шеригига узатди, бироқ у япониялик оширган тўпни бўйсундира олмади.   

68-дақиқа. ЎзгаришларАнтонио Санчес ва Анхель ўрнини Сальва Севилья ҳамда Абдонга бўшатиб берди.  

67-дақиқа. Карим Бензема тўпни жарима майдончаси ичига йўллаганди, ҳимоячи ишончли ҳаракат қилди. 

66-дақиқа. Антонио Санчес тўп учун курашда Эдуардо Камавинга нисбатан қўпол ҳаракат қилди деб топди ҳакам.  

64-дақиқа. Чап қанот ҳимоячиси бўлган Бриан Оливан ҳужумга қўшилди ва узатмани амалга оширди, аммо у йўллаган тўпга шерикларидан ҳеч ким етиб бора олмади. 

62-дақиқа. Идриссу Баба қарши ҳужумга қочиб кетаётган Родригони футболкасидан ушлаб, тўхтатиб қолди. 

60-дақиқа. ЎзгаришларВальверде ва Каземиро ўрнига майдонга Лука Модрич ва Эдуардо Камавинга туширилди. 

58-дақиқа. Каземиро кетма-кет икки бор ўйин қоидасини бузди.

Шунингдек, бу вазиятда тўпни олиб қўйишда жонбозлик кўрсатган Федерико Вальверденинг фаоллигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. 

55-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиус Жуниор Карим Бенземанинг узатмасидан кейин тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, мўлжалга аниқ йўллади. Яна шу жуфтлик ўз сўзини айтмоқда.    

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Лукас Васкес ҳам қанотдаги курашда Кубони аяб ўтирмади. Натижада, қўпол ҳаракати учун испаниялик футболчига сариқ карточка кўрсатилди.   

49-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Бўлди, шу паллада ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозир ҳеч бир жамоа ҳисобни очишга муваффақ бўла олмади.

45+2-дақиқа. Кубонинг узатмасидан кейин Каземиро тўпни Куртуа қўриқлаётган дарвоза яқинидан узоқлаштирди.  

45+1-дақиқа. "Мальорка" ҳужумга ўтди ва қулай вазият яратиш илинжида. Родриго Раильога нисбатан ўйин қоидасини бузган деб топилмоқда.   

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Давид Алабанинг зарбасидан кейин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  


42-дақиқа. Бензема-Винисиус жуфтлигининг фаоллиги меҳмонларга яна бир бурчак зарбасини тақдим этди.    

41-дақиқа. Аввалига Карим Бензема жарима майдончаси ичидаги шеригига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, кейин Тони Кроос жарима майдончасига кирмай, зарба йўллади, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади.  

40-дақиқа. Таке Кубонинг қанотдан узатган тўпини Тибо Куртуа эгаллаб олди. 

39-дақиқа. "Реал" навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Бриан Оливан тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди. 

37-дақиқа. Мурики марказга яқин ҳудудда Тони Кроосни чалиб йиқитди ва ҳакам фол қайд этди.   

34-дақиқа. Ведат Мурики боши билан тўпни шеригига етказмоқчи эди, аммо у тўпни қабул қилишди, ўзига ўнглаб олишда сусткашликка йўл қўйди.  

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 26-74 фоиз ҳисобида "Реал" фойдасига. 

30-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўта қизиққонлиги учун Винисиусга сариқ карточка кўрсатилмоқда. Қўшимчасига бразилиялик футболчи ҳакамга бориб бир нималар деб юборди. Шунингдек, "Реал" футболчиси билан келиша олмай қолган Анхель ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

30-дақиқа. Футболчилардан бирига тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. Шу сабабли, ўйин тўхтатилди.  

26-дақиқа. "Мальорка" тўпни ўз назоратида ушлаб туришга уринмоқда.  

Бу сафар ҳам жарима зарбасини Кроос амалга ошириб берди, лекин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлишди.  

23-дақиқа. Дани Родригес Винисиусга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

21-дақиқа. Тони Кроос жарима зарбасидан тўпни шериклари томон йўллади, лекин Винни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.   

20-дақиқа. "Реал" рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда. Винисиус қоидани бузди деб топилди, У Антонио Раильога нисбатан фол ишлатди.

17-дақиқа. Огоҳлантириш! Такефусо Кубога нисбатан ишлатилган қўполлик учун Федерико Вальвердега сариқ карточка кўрсатилди.

14-дақиқа. Каземиро тўп учун курашда фол ишлатди деб топилди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи бугун сариқ карточка оладиган бўлса, навбатдаги баҳс "Эл Класико"ни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

12-дақиқа. Феде Вальверде қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига йўллади, Пабло Маффео хавфни бартараф этди. 

11-дақиқа. "Мальорка" учрашувдаги илк хавфли вазиятини яратишга яыин келганди, бироқ Ведат Мурики тўп билан ўзи истагандек муомала қила олмади.   

7-дақиқа. Родриго қанотда Кубога нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

5-дақиқа. "Реал" кетма-кет ҳужум уюштириб, тезкор гол уришга уринмоқда. 

3-дақиқа. Винисиус Жуниор чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб еўрди, аммо ҳимоячи уни жарима майдонига киришига йўл қўймади.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика