UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  30 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16

АПЛ. Драматик баҳсда "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ғолибни аниқлай олишмади Янгиликлар

АПЛ. Драматик баҳсда "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ғолибни аниқлай олишмади

Англия чемпионати 18-туридан ўрин олган учрашуви якунланди.

"Тоттенхэм" – "Ливерпуль" 2:2
Голлар: 1:0 – 13 Кейн, 1:1 – 35 Диогу Жота, 1:2 – 69 Робертсон, 2:2 – 74 Сон Хын Мин.

"Тоттенхэм" – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Сессеньон (Регилон, 86), Алли (Лукас Моура, 81), Уинкс, Ндомбеле (Скипп, 64), Сон Хын Мин, Кейн.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, Конате, Робертсон, Милнер, Кейта, Мортон (Фирмино, 60), Салах, Мане (Цимикас, 82), Диогу Жота (Гомес, 90).

Огоҳлантиришлар: Кейн (20), Мортон (23), Эмерсон (28), Уинкс (47), Дэвис (58), Кейта (84), Конате (85), Цимикас (90).
Четлатиш: Робертсон (77).



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва драматик беллашув якунига етди. Турнинг марказий ўйини номига лойиқ беллашув бўлди. Ушбу дурангдан сўнг, "Ливерпуль" "Сити"ни янада узоқроққа қўйиб юбормоқда. Кураш давом этади. 

90+5-даиқиқа. Огоҳлантириш! Цимикас ўйин вақтини чўзгани сабабли огоҳлантирилди. 

90+3-дақиқа. Соннинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин Алиссон тўпни қайтарди, қўшимчасига ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганлигини маълум қилди.  

90+2-дақиқа. Ўзгариш! Диогу Жота ўрнига Жо Гомес. Ҳужумчи ўрнига ҳимоячи, Клопп дурангга рози эканлигини билдиради. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88-дақиқа. Буёғига "Тоттенхэм" ғалабадан умидвор ва шошмоқда. 

86-дақиқа. Ўзгариш! Райан Сессеньон ўрнига Серхио Регилон туширилди. 

85-дақиқа. Огоҳлантириш! Кейинги эпизод яна сариқ. Бу сафар рақиб футболчисни қўпол тарзда йиқитган Конатега.  

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Наби Кейта "рақиб тирсаги билан юзимга урди" деб ҳакамдан сариқ сўраганди, карточка ўзига кўрсатилди. 

82-дақиқа. Ўзгариш! Клопп ҳам футболчи алиштирди. Садио Мане ўрнига Константинос Цимикас тушди.  

81-дақиқа. Ўзгариш! Делли Алли ўрнига Лукас Моура туширилмоқда. 

78-дақиқа. ҚИЗИЛ! АНА ХОЛОООС! Робертсонга тўп ўрнига Эмерсоннинг оёғига берган зарбаси учун аввалига сариқ кўрсатилганди, аммо "VAR" ишга аралашди ва ҳакам қарорини ўзгартирди.

74-дақиқа. ГООООООЛ! Сон Хён Мин охиригача борди ва Алиссоннинг хатосидан унумли фойдаланиб кетди. Мувозанат тенг. 

Бўлди, гол инобатга олинди. Ҳисоб ўзгарди, "Ливерпуль" олдинга чиқиб олди. 

70-дақиқа. ГОООООЛ! Аммо, лекин, бироқ ҳакам голни инобатга олишга шошилмаяпти. Бу ерда бир нечта эпизодларни қайта кўриб, текшириб чиқиш зарур. 

68-дақиқа. Энди "Тоттенхэм" футболчилари тўпни бир-бирларига ошириб, рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излашмоқда.

66-дақиқа. "Ливерпуль" чапдан олдинга ўтди, лекин Маненинг Фирминога оширган тўпи майдондан чиқиб кетди. 

64-дақиқа. Ўзгариш! Танги Ндомбеле ўрнига Оливер Скипп ўйинга қўшилади. 

60-дақиқа. Ўзгариш! Тайлер Мортон ўрнига Роберто Фирмино туширилди. Клопп бугун нима қилиб бўлса ҳам ютмоқчи.  

58-дақиқа. Огоҳлантириш! Бен Дэвис тўпга ета олмагач, очиқчасига Салаҳни футболкасидан ушлаб, тўхтатиб қолди. 

56-дақиқа. Яна бир қулай имконият. Кейнга бу сафар Алиссон ҳам ҳалақит қила олмасди, аммо Харри 3-4 метрдан дарвозани нишонга ола билмади. 

55-дақиқа. Алиссондан дахшатли сейв. Сон, Аллининг "ёнига" Кейн ҳам қўшилишни истади чоғи. Бундай вазиятдан гол ура олмаслик учун анча ҳаракат қилиш керак эди.  

52-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасидан кейин рақиб фол ишлатди ва пенальти белгилаш зарур деб ҳакамга юзланди, аммо Пол Тирнининг фикри бошқачароқ. 

49-дақиқа. Ҳозир сониялар ичида кетма-кет фоллар, хавфли ҳаракатлар бўлди, лекин ҳар сафар ҳакам ҳужум қилаётган томон фойдасига ўйинни давом эттиришни сўради.  

48-дақиқа. Ухх! Трентнинг узатмасидан кейин яна Жота гол уриши мумкин эди. 

47-дақиқа. Огоҳлантириш! Харри Уинкс.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Биринчи бўлим охирида тахмин қилганимиз, иккинчи бўлимнинг илк сонияларидан муросасиз кураш бошланиб кетди.

Бўлди, ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Ҳозир ҳисоб 1:1. Ўйин бўйича устунлик "Ливерпуль"да бўлди, аммо "Тоттенхэм" ҳали ҳисобда олдинда бораётганида бир неча бор қулай имкониятларни кўкка совурди. Шубҳасиз, бизни қизиқарли иккинчи бўлим кутиб турибди.  

45+3-дақиқа. Харри Кейн жуда қулай вазиятда кўнгилдагидек зарба бера олмади.

45+2-дақиқа. Конате тўп учун курашда Сон Хён Минга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. 

45-дақиқаБиринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Трент жарима зарбасидан тўпни Диогу Жотага узатди, бироқ португалияликнинг бу сафар боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

42-дақиқа. "Ливерпуль" танаффусгача иккинчи голни уриб кетмоқчи. Трент-Александернинг кучли ва аниқ зарбасини Льорис қайтариб қолмаганида шундай бўларди ҳам.  

41-дақиқа. Салах айланма зарбасини ишга солганди, аммо рақиб футболчилари тўп дарвозагача етиб боришига имкон қолдиришмади. 

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар карточка футболчилардан бирига эмас, балки Юрген Клоппга кўрсатилди.  

35-дақиқа. ГООООООЛ! Диогу Жота мувозанатни тиклади. Бу ерда Робертсоннинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш лозим. 

33-дақиқа. "Тоттенхэм" рақибнинг ҳужумга берилиб кетиши ва кўпчилик бўлиб олдинга ўтиб кетишидан фойдаланишга уринмоқда. Навбатдаги қарши ҳужум Кейннинг узатмадаги хатоси туфайли узилиб қолди. 

30-дақиқа. Қандай вазият! Делле Алли тўпни Сондан қабул қилганида меҳмонлар мухлислари ҳам гол деб юборишган бўлса ажаб эмас. Лекин англиялик футболчи мўлжалда адашди.    

Стандартдан узатилган тўпни Садионинг ўзи дарвозага йўллади, аммо ноаниқ. 

28-дақиқа. Огоҳлантириш! Навбатдаги сариқ Эмерсонга кўрсатилди. Жарима майдончасига кириб кетаётган Мане йиқитилди. 

24-дақиқа. Кейтанинг кучли зарбаси "рикошетдан" кейин янада хавфли кўриниш олганди, Льорис тўпни қайтарди, бурчак зарбаси. 

23-дақиқа. Огоҳлантириш! Мортон рақибнинг ҳужумини фол билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

22-дақиқа. Яна "Ливерпуль" ҳужумда. 

20-дақиқа. Огоҳлантириш! Кейн исмини яна таблога ёздириб қўйиш йўлини топди. Бу сафар кескин ҳаракати туфайли сариқ карточка ишлаб олиб. 

Такрорий лавҳада кўриндики, футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган ва гол бўлса ҳам инобатга олинмасди. 

18-дақиқа. Яна Сон Хён Минда ўта қулай имконият, лекин ярим ҳимоячи нима қилишини ўзи ҳам билмай қолди чоғи. 

16-дақиқа. Қарши ҳужум учун бўш зоналар буёғига топилаверади. Кейн тўпни Сонга етказди, аммо кореяликнинг зарбаси ноаниқ бўлди.   

15-дақиқа. Энди мезбонлар қандай ҳаракат қилиши қизиқ. "Ливерпуль" ҳужумлар ёмғири уюштиришга уриниши аниқ, аммо Конте жамоаси-чи? 

13-дақиқа. ГОООООООЛ! Харри Кейн ҳисобни очмоқда. Ндомбеле ҳисобига ассист ёздириб қўйди. 

12-дақиқа. "Тоттенхэм" биринчи хавфли вазиятини яратди.

11-дақиқа. Бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади. 

10-дақиқа. Трент-Александер кучли ва аниқ зарба йўллаганди, Льорис жамоадошлари жонига оро кирди.  

7-дақиқа. Меҳмонда ўйнаётганига қарамай, "Ливерпуль" устунликка эга ва айнан улар кўпроқ ҳужумга ташланмоқда. "Тоттенхэм" эса кўпроқ қарши ҳужумлардан умид қилади шекилли.  

5-дақиқа. Сон Хён Мин ўйиндан ташқари ҳолатда.

4-дақиқа. Ўйиндаги илк бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди, Алиссон тўпни узоқлаштирди. 

2-дақиқа. "Ливерпуль" вакиллари икки бор зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилишга уриниб кўришди, аммо Робертсоннинг уриниши қовушмаган бўлса, Хендерсоннинг йўллаган тўпини дарвозабон Льорис эгаллаб олди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Турнинг марказий беллашувига хуш келибсиз!


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

Тоттенхэм – Ливерпуль

21.30, «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Тоттенхэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Сессеньон, Сон Хён Мин, Алли, Уинкс, Ндомбеле, Кейн.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, Конате, Робертсон, Милнер, Кейта, Мортон, Салоҳ, Мане, Диогу Жота.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика