UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

ЕЧЛ. "Олд Траффорд"да "трагедия"! Роналдунинг 90+5-дақиқадаги голи МЮга иродали ғалабани тақдим қилди! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Олд Траффорд"да "трагедия"! Роналдунинг 90+5-дақиқадаги голи МЮга иродали ғалабани тақдим қилди!

ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Вильярреал" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед Англия – Вильярреал Испания 2:1

Голлар: Алькасер (53, 0:1), Теллес (60, 1:1), Роналду (90+5, 2:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Линделеф, Теллес (Фред, 89), Погба (Кавани, 75), Бруну Фернандеш, Мактомини, Санчо (Матич, 75), Роналду, Гринвуд (Лингард, 89).

Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль (Манди, 73), Пау Торрес, Альберто Морено (Пенья, 73), Капу, Парехо, Тригерос (Эступиньян, 61), Пино (Гомес, 73), Пако Алькасер (Диа, 58), Данжума.

Огоҳлантириш: Морено (59), Пино (67), Гринвуд (68), Альбиоль (68), Теллес (71), Пенья (90+1), Роналду (90+5).

Манчестер Юнайтед

Алекс Теллес - 60', Криштиану Роналду - 90'

Лига Чемпионов - группа F . 2-тур

30/09/2021, 01:00

1
:
2
Тугади

Вильярреал

Пако Алькасер - 53'

Стадион: Old Trafford, 73130 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
60'  Алекс Теллес
60'  Бруну Фернандеш
68'  Мэйсон Гринвуд
71'  Алекс Теллес
75'  Джейдон Санчо (Неманья Матич)
75'  Поль Погба (Эдинсон Кавани)
89'  Мэйсон Гринвуд (Джесси Лингард)
89'  Алекс Теллес (Фред)
90'  Криштиану Роналду
90'  Джесси Лингард
90'  Криштиану Роналду
53'  Пако Алькасер
53'  Арно Данджума
58'  Пако Алькасер (Булайе Диа)
59'  Альберто Морено
61'  Мануэль Тригерос (Первис Эступиньян)
67'  Йереми Пино
68'  Рауль Альбиоль
73'  Рауль Альбиоль (Аисса Манди)
73'  Йереми Пино (Мои Гомес)
73'  Альберто Морено (Рубен Пенья)
90'  Рубен Пенья

ЯНГИЛАШ

Тугади!!! МЮ ушбу мавсум ЕЧЛда дастлабки уч очкони қўлга киритди!

90+5. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! РОННННННННННННАААААААААЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛДДДДДДДУУУУУУУУУУУУ!!!!! НУҚТААААААА!!!

90+3. РУЛЬИИИИИИИИИ!!! Роналдунинг узатмасидан кейин Лингард тўпни тўғрилаб юборди. Херонимо жамоасини яққол голдан сақлаб қолди!

5 дақиқа қўшиб берилди.

86. УХХХХХХХ!!! САЛ ҚОЛДИИИИ!!! "Вильярреал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. МЮ ҳимояси ва посбони бир амаллаб вазиятни бартараф этди.

84. Лингард майдонга тушмоқда. Ўйинни қутқариш керак.

79. КАВАННИИИИИИИИИИИ!!!. Бўш қолган дарвозага боши билан тўпни кирита олмади....

79. Фернандеш рақиб жарима майдончаси ичига тўпни оширди. Бу Рульига совға бўлди.

74. "Вильярреал" беш ўзгаришини қилиб бўлди. Сульшер бу имкониятдан фойдаланганича йўқ. Кавани ва Матич тушишга тайёрланмоқда.

71. Гринвуднинг зарбасини Рульи қайтарди.

68. Деярли бир дақиқа ичида икки томон деярли бир хил нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Қизиғи, шу дақиқалар ичида учта сариқ карточка кўрсатилди.

65. МЮ ўйинида силжиш бўлмоқда. Энди устунлик тўлиқлигича манкунианликлар томонида.

63. ПОГББББАААААА!!! Тўпни тўхтатишда хатолик қилди. Натижада деярли бирга бир вазият кўкка совурилди.

61. САНЧООООООООО!!!!!!! МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин бўлганди. У зарба бўлганда тойиниб кетди....

60. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Брунунинг 100 IQ ли тўп узатишидан кейин Теллеснинг 100 IQ ли зарбаси ҳисобни тенглаштирди!!

57. ЗАРБАААААААА!!! Брунунинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

53. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! АЛЬКАСЕЕЕЕРРРРРР!!!! "Вильярреал" ҳақли ва адолатли голини урди!

52. Манкунианликлар яна ҳужумга ўтди. Аммо уни қайтариш рақиблари учун қийин бўлмаяпти.

49. МЮнинг бугунги ўйинига жуда паст баҳо бериш керак. Ҳужумларда умуман мазмун йўқ. Майдонга эса камида Лингард ва Кавани тушиши керак.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус! Ҳозирча қаҳрамон - Де Хеа

45. ЯНА ДЕ ХЕЕАААААААА!!! Пинонинг зарбасини Де Хеа қайтардииииииии!!! Яна бир ДАХШАТ!

43. УХХХХХХХХ!!! Морено автогол уриб қўйишига бир баҳя қолди.

42. МЮ ўйинни рақиб ярим майдонига кўчирди. Теллеснинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

38. МЮнинг илк аниқ зарбаси. Погба статистика учун аниқ зарба бериб қўйди.

36. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Аммо Гринвуд оффсайдда қолиб кетганди.

34. Ҳозирча аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич: 0-4

31. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ!!! Вараннинг қўпол хатосидан кейин Пако Алькасер жуда қулай нуқтага чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади.

30. ЗАРБАААААААА!!! Данжума Далотдан осонликча ўтиб кетди ва оёғининг учи билан Де Хеа дарвозасини нишонга олди. Тўп дарвоза тўрининг ён томонидан тегди.

28. Ҳозирча Гринвуднинг майдонда борлиги сезилмаяпти. Унинг ўрнига бошқа ҳужумчини тушуриш керак.

24. Бўлимнинг ярми меҳмонларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди.

21. УХХХХХХ!!! "Вильярреал" яна бир бор голли вазият яратди. Моренонинг зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди.

17. ДЕ ХЕААААААААА!!! Бугун Де Хеа деб ёзавериб клавиатурам ишламай қолмаса бўлгани. Алькасернинг боши билан йўллаган зарбасини Давид қайтарди!!! ДАХШАТ!

14. Агарда Варан рақиб жарима майдончаси ичида очиқ турган Фернандеш томон тўпни аниқ ошириб бера олганида Бруну голли вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

12. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Гринвуднинг пасини Погба дарвоза томон йўллашга улгурмади.

10. ДЕ ХЕАААААА!!! Данжума яна бир бор Давид дарвозасини нишонга олди. Де Хеа иккинчи бор жамоасини голдан сақлаб қолди.

8. УХХХХХХХ!!! Теллеснинг бурчакдан узатган тўпи жуда хавфли чиқди. Роналдунинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

7. ЗАРБААААААААА!!! Учрашувдаги илк хавфли зарба меҳмонлар томонидан йўлланди. Данжуманинг зарбасини Де Хеа қайтарди.

2. Учрашувдаги илк зарба Фернандеш томонидан берилди. Тўп анчагина юқоридан ўтиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Баҳсни бошлаш учун барча нарса шай ҳолатда!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Айни дамда "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" "Вильярреал"ни меҳмон қилмоқда. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика