UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  11 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

АПЛ. Де Хеа 90+5-дақиқада пенальти қайтарган ўйинда МЮдан камбэк! Янгиликлар

АПЛ. Де Хеа 90+5-дақиқада пенальти қайтарган ўйинда МЮдан камбэк!

АПЛнинг 5-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 1:2

Голлар: Бенрахма (30, 1:0), Роналду (35, 1:1), Лингард (89, 1:2).

Вест Хэм – Фабианьски, Цоуфал, Огбонна, Зума, Крессуэлл, Соучек, Райс, Форнальс, Влашич (Ярмоленко, 68), Бенрахма (Лансини, 88), Боуэн (Нобл, 90+4).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба (Лингард, 73), Фред (Матич, 88), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Санчо, 73).

Вест Хэм

Саид Бенрахма - 30'

Премьер-лига . 5-тур

19/09/2021, 19:00

2
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 35', Джесси Лингард - 89'

Стадион: London Stadium, 60000 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
30'  Саид Бенрахма
30'  Джеррод Боуэн
68'  Никола Влашич (Андрей Ярмоленко)
88'  Саид Бенрахма (Мануэль Лансини)
90'  Джеррод Боуэн (Марк Нобл)
90'  Марк Нобл
35'  Криштиану Роналду
73'  Мэйсон Гринвуд (Джейдон Санчо)
73'  Поль Погба (Джесси Лингард)
88'  Фред (Неманья Матич)
89'  Джесси Лингард
89'  Неманья Матич

ЯНГИЛАШ

ТУГАДИ!!!!! УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИИИИИИИИ!!! ДЕ ХЕА, ЛИНГАРД, РОНАЛДУ ҚАҲРАМОН!!!! Жамоанинг сафардаги мағлубиятсиз ўйинлари сони 29тага етди!

90+5. СЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВ!!!!!!!!

Де Хеанинг пенальтиларда омадсиз серияси қандай эканлигини яхши биласиз.

90+4. Ҳа, пенальтиииииии!!!! Шоунинг қўли гарчи табиий ҳолатда бўлса ҳам, бу яққол пенальти!

90+3. Бу пенальти. "Вест Хэм" пенальти тепишга яқин турибди.

90+1. Роналду яна йиқитилди. Аммо бу пенальтига тортмайди. Бояги вазият эса ҳақиқий пенальти эди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! ҚИРОООООЛЛЛЛЛЛЛ ЎЗ СЎЗИНИ АЙТДИИИИИИИИИ!!!!

83. МЮнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунлади. Захирадан майдонга тушганлар эса ўйинга қўшилиб кета олмаяпти.

81. ЗАРБААААААА!!! Форналснинг зарбаси ноаниқ кетди.

77. УХХХХХХХХ!! Роналду йиқитилгандек ва пенальти бордек кўринди. Яна ҳам билмадим. Нима учун пенальти берилмаганини Аткинсоннинг ўзи билса керак.

75. Фернандешнинг зарбасини Фабианьски ушлаб олди.

72. МЮ ҳимояланмоқда. Роналду эса тўпни чалқанчасига тепиб олдинга чиқариб юборди. Чиройли ҳолат бўлди.

69. УХХХХХХХХ!! МЮ дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Бахтли тасодиф билан Ярмоленко оффсайдга чиқиб кетгани сабабли пенальти белгиланмади.

67. УХХХХХХХХ!!! Сал қолди. Варан жамоасини голдан сақлаб қолмоқда.

66. Майдонда икки томон ҳам жуда кучли тарзда курашмоқда.

62. Манкунианликлар бурчак зарбаларидан самара чиқара олишмаяпти.

57.  "Вест Хэм" ҳужумга ўтди. Влашичнинг зарбасини Магуайр ўзига қабул қилди.

55. МЮ рақиб дарвозаси томон 8 аниқ зарба йўллабди. Шулардан 5таси Роналдуга тегишли.

52. Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди.

50. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Шоунинг оширган тўпини Магуайр боши билан дарвоза томон ноаниқ йўллади.

47. ЗАРБАААААААА!!! Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди... Фабианьскидан сейв!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Менимча Роналдунинг шу дақиқадаги финтини барча кўриб, юзига табассум югурди.

42. ЗАРБАААААААА!! Роналдудан кучли ва аниқ зарбаааааа!! Фабианьски тўпни қийинчилик билан ушлаб олди.

39. УХХХХ!! МЮ ҳужумга ўтди. Гол бўлишига бир баҳя қолди.

37. Учрашув бироз сокинлашди. 

35. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! РОНАЛДДДУУУУУУУУУУУУУ!!!! Бошқа ким бўлиши мумкин)

34. ЗАРБАААААААА!! Ван-Биссаканинг кучли зарбасини дарвозабон бурчакка чиқариб юборди.

32. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Шоунинг узатган тўпини Роналду дарвоза томон тепа олмади.

30. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Бенрахманинг зарбаси рикошет хосил қилиб дарвозага кириб кетди.

28. ЗАРБААААААААА!! Учрашувда голга тортадиган илк вазият! Фернандешнинг кучли зарбаси рақиб дарвозаси устун тегиб қайтди.

24. ЗАРБАААААА!! Роналду ишга киришди. Унинг дастлабки зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

22. ЗАРБААААААААА!!!! "Вест Хэм" кетма-кет икки зарбага эга бўлди. Бироқ гол кўрмадик. Вазият жуда хавфли эди.

17. ЗАРБААААААААААА!!! Магуайрнинг қўпол хатосидан кейин Бенрахма МЮ дарвозаси томон зарба берди. Варан жамоасини голдан қутқарди!

13. Шоу ҳамда Фернандеш "девор" услубидаги пас орқали дарвоза томон кириб кетмоқчи эди. Сўнгги пас ноаниқ чиқди.

11. Крессуэл чап қанотдан тўпни МЮ дарвозаси ёнига оширди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

8. Ўйин "Вест Хэм" ярим майдонида кечмоқда. Бироқ вазиятлар бўлмаяпти.

4. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Шоунинг оширган тўпини Мактомини дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

3. "Манчестер Юнайтед" ҳужумга ўтди. Аммо ҳужум самарасиз якунланди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Бутун стадион бугун вафот этган Жимми Гривс хотирасига қарсак чалиб турди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика