3 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда
11 окт 2024 16:15
Янгиликлар
3 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда
Европанинг учта клуби Италиянинг "Милан" жамоаси ҳимоячиси Тео Эрнандесга даъвогар, деб хабар берди "Fichajes".
Германиянинг "Бавария" клуби Эрнандесни келаси ёзда шартномаси муддати тугайдиган Альфонсо Дэвисга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси франциялик футболчи арзонлиги учун у билан қизиқиб қолган. ПСЖ эса аллақачон Эрнандес билан трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда.
Тео Эрнандеснинг "Милан "билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва ҳозирча уни узайтириш борасида келиша олмаяпти – ҳимоячининг молиявий талаблари италияликларни қониқтирмаяпти.
Тео Эрнандес жорий мавсум "Милан" либосида 9 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар