UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  2 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0

3–3 Янгиликлар

3–3

Эртага Ўзбекистон ўзи учун нотанишроқ бўлган Угандага қарши майдонга тушади.

Финалдаги рақиб ҳақида интернетдан топилган маълумотлару, Тожикистонга қарши баҳси орқали маълум тушунчага эга бўлдик. Мана шу охирги баҳс ҳам бўлажак рақибнинг ўйини ҳақида тасаввур ҳосил қилди. Келинг, Уганданинг учтадан кучли ҳамда заиф томонларини таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

+ Жамоа бош билан яхши ўйнайди

Уганда футболчиларининг кўпчилиги мирзатерак қоматли эканлигини гувоҳи бўлган бўлсангиз керак. Биргина жамоа ҳимоячиси Бефис Мугабининг бўйи 1.88 м кўрсаткични қайд этган. Африкалик футболчиларнинг голи ҳам айнан стандарт вазиятдан сўнг бош билан киритилди. 

Шу каби стандарт вазиятларда ва умуман ҳаводан узатиладиган тўпларда футболчиларимиздан Роналду бўлиш талаб этилади. 

— Иккинчи қават

Кулгили туюлиши мумкин, лекин жамоанинг плюси билан бир қаторда камчиликлари ҳам иккинчи қаватда эканлиги нисбатан сезилди. Яъни, нисбатан бўйдор бўлмаган Тожикистон футболчилари бош билан ҳатто гол уришга эришди (инобатга олинмади), шунингдек, айрим вазиятларда устун келишди ҳам. Бироқ иккинчи қаватга таяниб, ўйин услуби олиб бормаган маъқул.

+ Тезлик

Уганда ҳавода устунликдан ташқари тезликка асосланган ўйин ташкил қилди. Ҳимоячилар узатмалар орқали ҳужумчиларни олдинга бошлашди. Бир неча хавфли вазиятлар ҳам шундай услубда ташкил этилди, бироқ африкаликлар ушбу имкониятларни кўкка совурди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячилари Қирғиз Республикаси ҳужумчисидан айнан тезликда ортда қолиб, "тарсаки" қабул қилишганди. 

— Тактика

Угандаликлар иккинчи қаватда парвоз қилиши, олдинга Болт сингари югуриши мумкин, бироқ серб мураббийининг шогирдлари тактик жиҳатдан анча оқсашини кўрдик. Аксинча, қўшниларимиз қисқа паслар ҳамда тактик ишланмалар орқали хавфли вазиятлар ташкил этишда рақибларидан асло қолишмади. Фақатгина тажриба етишмаслиги уларга панд берди. 

Уганда футболчилари ўйинни асосан, марказ орқали ташкиллаштирди. Қанотлар унчалик фаол ишламади, қанот футболчилари ҳам марказга жипслашган ҳолда ҳаракат қилишди. Буни англаган тожикистонликлар бир неча бор қанотлардан юриш қилди.

+ Узоқ масофадан зарба

Ўйин давомида угандалик футболчиларнинг бир неча бор узоқ масофадан кучли зарба йўллаганининг гувоҳи бўлдик. Тожикистон дарвозабони уларни қайтаришда пешонасидан шода-шода марваридлар оқизган бўлса, ажабмас. Ҳар ҳолда, бу жиҳат ҳам уларнинг устун томонларидан бири саналади. Ўзбекистон дарвозабонлари узоқ масофадан йўлланган тўплардан яхшигина азият чекишган. Нима бўлган тақдирда ҳам, эҳтиёткорликликни қўлдан чиқармаслик ҳамда оёғини тагига ётиб олиб бўлса-да, зарба беришга имкон борича йўл қўймаслик даркор. 

— Прессинг

Ярим финалдаги қарама-қаршилик осуда давом этаётган, Тожикистоннинг унчалик юқори бўлмаган босими натижасида Уганда дарвозабони ҳазиллашмоқчи бўлдими ё хаёл суриб қолдими, ишқилиб, бир неча лаҳзалардан сўнг бошини чангаллашга мажбур бўлди. Ўйин давомида ҳам қўшниларимизнинг прессинги оқибатида африкалик футболчилар бир неча бор тўпни ё олдириб қўйишди, ё ўйиндан зерикиб қолган томошабинлар сари "посылка" қилиб юборишди. Бироқ тили осилиб қолса ҳам югуришдан тинмайдиган африкаликларнинг қарши ҳужумига қарши муҳофазаланиш ва фаол босим уюштириш зарар қилмайди, менимча.

Ушбу ўйинни Ўзбекистон мураббийлар штаби ҳам мендан бир неча чандон мукаммалроқ ўрганиб чиқишган деб ўйлайман. Ўйлайманки, эртага онамиздан қолган тошойнани қидириб қолмаймиз.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика