UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  7 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  22 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   17 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  56 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0

Евро-2020. Дания 4 та гол урилган ўйинда Бэйл бошчилигидаги Уэльсни мусобақадан чиқариб юборди Янгиликлар

Евро-2020. Дания 4 та гол урилган ўйинда Бэйл бошчилигидаги Уэльсни мусобақадан чиқариб юборди

Мусобақа 1/8 финалидан ўрин олган илк баҳс якунланди.

Уэльс – Дания 0:4 

26 июнь, 19.00, «Йохан Кройфф Арена»

Голлар:

0:1 – 27 Дольберг, 0:2 – 48 Дольберг, 0:3 – 88 Мэле, 0:4 – 90 Брэйтуэйт.

Уэльс – Уорд, Родон, Дэвис, Мифем, Робертс (Уильямс, 41), Моррелл (Уилсон, 60), Аллен, Джеймс (Брукс, 78), Рэмзи, Бэйл, Мур (Робертс, 78).

Дания – Шмейхель, Ларсен (Бойлесен, 77), Кьер (Андерсен, 77), Кристенсен, Мэле, Дилэйни (Йенсен, 60), Хейбьерг, Дамсгор (Нергор, 60), Вестергор, Дольберг (Корнелиус, 70), Брэйтуэйт.

Огоҳлантиришлар:

Родон (26), Мур (40), Брукс (80), Бэйл (90).

Четлатиш:

Уилсон (90).

Уэльс

ЕВРО - финал . 1/8-тур

26/06/2021, 22:00

4
:
0
Тугади

Дания

Каспер Дольберг - 27', Каспер Дольберг - 48', Йоаким Меле - 88', Мартин Брейтуэйт - 90'

Стадион: Johan Cruijff ArenA, 14645 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'
26'  Джо Родон
40'  Киффер Мур
40'  Коннор Робертс (Неко Уильямс)
59'  Джозефф Моррелл (Харри Уилсон)
78'  Киффер Мур (Тайлер Робертс)
78'  Дэниел Джеймс (Дэвид Брукс)
80'  Дэвид Брукс
90'  Харри Уилсон
90'  Гарет Бэйл
27'  Каспер Дольберг
27'  Миккель Дамсгор
48'  Каспер Дольберг
60'  Томас Дилейни (Матиас Йенсен)
60'  Миккель Дамсгор (Кристиан Нергор)
69'  Каспер Дольберг (Андреас Корнелиус)
77'  Йенс Ларсен (Николай Бойлесен)
77'  Симон Кьер (Йоаким Андерсен)
88'  Йоаким Меле
88'  Матиас Йенсен
90'  Мартин Брейтуэйт
90'  Андреас Корнелиус

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Дания кейинги босқичда! Хайр, Гарет. Хайр, Уэльс!

Гол Ҳисобга олинди - 4:0!

Йўқ, офсайд. ВАР тизими ишга тушди. "Барселона" ўйинчисида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди?

90+4. Гооооол! Ниҳоят, Мартин Брейтуэйт ҳам рақиб дарвозасини ишоғол қилди.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Харри Уилсонга қизил карточка. У асабийлашиб, ўзидан ўтиб кетган рақибнинг оёғига тепган эди. "Алам қилса, бурнингни тишла", дейдиган кимдир йўқми майдонда?

88. Гол! Меле Уэльс жарима майдони ичида истаган ишини қилди ва ўйинга нуқтани қўйди - 3:0.

84. Бэйлнинг асаблари чидамаяпти. У ўзидан ўтиб кетаётган Меленни қўполлик билан тўхтатди.

81. Мартин Брейтуэйтнинг зарбасига аниқлик етишмади.

80. Жарима майдони ичига кириб бораётган Карнелиус йиқитилди. Данияда қулай нуқтадан стандарт вазият.

78. Уэльсда бир йўла 2 ўзгариш. Жеймс ўрнига Брукс, Кеффир Мур ўрнига Тайлер Робертс тушди.

77. Кьер захирага олинди. Йоахим Андерсон майдонга тушди.

75. Дания терма жамоаси сардори Симон Кьернинг мушакларида муаммо пайдо бўлди.

69. Ўзгариш: Каспер алмаштирилди, унинг ўрнига ўйинни Карнелиус давом эттиради.

68. Дания жарима майдони яқинида Бен Дэвис ва Хёйбьерг ўртасида жиддий тўқнаув юзага келди.

66. Уххххх! Йенсеннинг айланма зарбасига озгина аниқлик етишмади.

61. Данияда бир йўла 2 нафа футболчи алмаштирилди: Йенсен Делайни ўрнига, Нергор Дамсгор ўрнига.

60. Ўзгаришлар: Жозеф Моррелл ўрнига Уильсон майдонга тушди.

59. Ухххх! Жеймснинг кучли зарбасини Кристенсен тўсиб қолди.

58. Уэльс сўнгги дақиқалардаги тўп назоратини қўлга олди. Бироқ, жамоага кескин ҳужумлар етишмаяпти.

54. Уэльсда қарши ҳужум. Рэмзининг узатмасига аниқлик етишмади. 

53. Уильямс юқоридан узатмани амалга оширди. Бэйлнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

48. Гоооооол! Дольбергдан дубль! Мартин Брейтуэйт жарима майдони ичига бостириб кириб, узатмани амалга оширди. Ҳимоячилар эса тўпни Касперга туҳфа қилишди - 2:0.

46. Иккинчи бўлимни даниялик футболчилар бошлаб беришди.

Танаффус!

1-таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Меленинг зарбасини Ворд бартараф қилди.

44. Каспер Дольберг Жо Родон билан тўқнашувдан кейин майдонда ётибди...

41. Ҳа, К. Робертс алмаштирилди. Унинг ўрнига "Ливерпуль"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Неко Уильямс туширилди.

40. Киффер Мур огоҳлантирилди. У Дания сардори Симон Кьернинг бошига тирсаги билан зарба берган эди.

38. Конор Робертс майдонга йиқилди. У пайларини чўзиб олган шекилли. Уэльс захира ўриндиғидагилар фаоллашиб қолишди.

36. Андрес Кристенсен ҳаводаги курашда Уэльс дарвозабонига нисбатан қоида бузди.

35. Дольберг яна жарима майдони ичида рақибларига муаммо туғдиряпти. Бу гал бурчак зарбаси ишлади.

32. Дамсгор Дольбергни тўп билан таъминлади. Бироқ, марказий ҳужумчи вазиятни якунлай билмади.

30. Хёйбьергнинг жарима майдони ичига оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

27. Гооооооол! Каспер Дольберг жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан ҳисобни очди - 0:1.

26. Майдон марказида Даниянинг ҳужумини тўхтатиб қолган Жо Родон огоҳлантирилди.

18. Д. Жеймснинг зарбаси Каспер Шмейхелга қийинчилик туғдирмади.

15. "Барселона" ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирганди. Уни Бен Дэвис тўхтатиб қолди.

11. Бэйл яна узоқдан ўз омадини синади. Зарба кучли, аммо ноаниқ.

9. Уххх! Гарет Бэйлнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

4. Делайнининг Аарон Рэмзига нисбатан ишлатган қўполлигидан кейин Уэльс стандарт вазиятга эга бўлди. 

1. Учрашув старт олди!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика