UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  1 16:45Эрон чемпионати. "Зоб Оҳан" – "Фулад" (онлайн ҳисоб)  2 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  18 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  11 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  3 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  7 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  3 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 12:42Гвардиол, Бальде, Менди... FourFourTwo дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтингини тузди  8 12:16FourFourTwo дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилди  10 11:49​"Олимпик" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига йўл олди  0

Евро-2020. Хорватия Чехия билан ўйинда дурангга имзо чекди Янгиликлар

Евро-2020. Хорватия Чехия билан ўйинда дурангга имзо чекди

Европа чемпионати "D" гуруҳи 2-тур доирасидаги Хорватия — Чехия ўйини якунланди.

Хорватия

Иван Перишич - 47'

Чемпионат Европы. Группа D . 2-тур

18/06/2021, 22:00

1
:
1
Тугади

Чехия

Патрик Шик - 37'

Стадион: Hampden Park, 5607 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
35'  Деян Ловрен
46'  Йосип Брекало (Лука Иванушек)
46'  Анте Ребич (Бруно Петкович)
47'  Иван Перишич
47'  Андрей Крамарич
62'  Андрей Крамарич (Никола Влашич)
87'  Матео Ковачич (Марсело Брозович)
37'  Патрик Шик
50'  Лукаш Масопуст
63'  Лукаш Масопуст (Адам Гложек)
63'  Томаш Голеш (Алекс Крал)
74'  Якуб Янкто (Петр Шевчик)
74'  Патрик Шик (Михаэл Крменчик)
82'  Ян Боржил
87'  Владимир Дарида (Антонин Барак)
90'  Адам Гложек

Европа чемпионати-2020. "D" гуруҳи, 2-тур.

18 июнь. Глазго. "Хэмпден Парк" стадиони.

Бош ҳакам - Карлос дель Серро (Испания)

Хорватия – Чехия 1:1

Голлар:

0:1 – 37, пенальти Шик, 1:1 – 47 Перишич.

Хорватия – Ливакович, Гвардиол, Ловрен, Врсалько, Вида, Брекало (Иванушец, 46), Перишич, Модрич, Ковачич (Брозович, 87), Ребич (Петкович, 46), Крамарич (Влашич, 62).

Чехия – Вацлик, Челюстка, Калас, Цоуфал, Боржил, Янкто (Шевчик, 74), Голеш (Крал, 63), Масопуст (Гложек, 63), Дарида (Барак, 87), Соучек, Шик (Крменчик, 75).

Огоҳлантиришлар:

Ловрен (35), Масопуст (50), Боржил (82), Гложек (90). 

Саҳифани янгилаш

Испаниялик рефери Карлос дель Серронинг учрашувни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди. Дуранг!

90+3. Петковичга қўполлик ишлатган Гложек огоҳлантирилди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ухххх! Перишичнинг ажойиб узатмасини Бруно Петковч голга айлантиролмади. Аниқроғи, вазиятни ҳимоячи бартараф қилди.

Хорватияда ўйнаётган Ковачични Марсело Брозович ўзгартирди.

87. Чехияда ўзгариш: Владимир Дарида ўрнига Антони Барак майдонга чиқди.

85. Чехларнинг яна бир ҳужумига мантиқий якун етишмади.

82. Бруно Петковични қўполлик билан тўхтаиб қолган Ян Боржил сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

80. Хорватия чап қанотдан олдинга отилди. Аммо ҳужумни якунловчи зарба етишмади.

74. Чехияда ўзгариш: Якую Янкто ва Патрик Шик захирага олини. Уларнинг ўрнини Шевчик ва Кременчик тўлдирди.

72. Николо Влашич 7 метр масофадан Вацлик дарвозасини ишғол қилолмади.

70. Зарбалар статистикаси 8:10 - Чехиянинг фойдасига.

65. Ўйин яна майдон марказига кўчди. 

60. Чехлар қулай нуқтадан стандартга эга бўлишди. Тўп ўйинга киритилганч, вазият бурчак зарбаси билан якунланди.

58. Хорватиянинг давомий ҳужумчлари натижа бермаяпти.

52. Соучек узоқ масофадан бор кучи билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

50. Гвардиолга нисбатан қўпол ўйнаган Масопуст огоҳлантирилди.

Голлллллл! Чап қанотдан ажойиб рейд уюштирган Иван Перишич янада ажойиброқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

47. Маттео Ковачичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

46. Хорватия таймни ўзгаришлар билан бошлади. Ребич ўрнига Петкович, Брекало ўрнига Иванушец тушди.

Карлос дель Серронинг 1-бўлимни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди. Танаффус!

Патрик Шикнинг зарбасига аниқлик етишмади.

45+3. Модрич ва Врсальконинг хатосидан кейин жарима майдонига кириб бораётган Шик Ковачич томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Жарима зарбаси.

45+1. Шими Врсалько Якуб Янктонинги қорин қисмига тирсаги билан зарба берди. Ҳакам жарима харбаси белгилаш билан кифояланди..

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Томаш Вацлик Андре Крамаричнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини бартараф қилди.

41. Энди Патрик Шикнинг ўзи Видага нисбатан қоидани бузди.

39. Уххх! Ребич жарима майдони ичда қулай имкониятни қўлдан чиқарди.

37. Тўп олдида жабрдияда Шикнинг ўзи. Гол! Ҳужумчи имкониятдан унумли фойдаланди ва тўпурарлар рейтингида етакчига айланиб олди - 1:0.

36. Хорватлардан Модри ва Ковачич бош ҳакамга эътироз билдиряпти...

Ҳа, 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Патрик Шикнинг бурнига шикаст етказган Деян Ловрен огоҳлантирилди.

35. ВАР ишга тушди. Эҳтимолий пенальти ўрганиляпти.  

34. Патрик Шик жарима майдони ичида ётибди. Унинг бурни қонаяпти...

33. Чехияда бурчак зарбаси. Янкто тўпни ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичидагилар тўпни дарвозага йўналтира олишмади.

28. Ўйин анча сокинлашиб қолди. Тўп асосан майдон марказида айланиб юрибди.

23. Лука  Модрич жарима майдони ичида бўш турган Перишични топди. Бироқ, Иванжоннинг зарбаси тўппа-тўғри дарвозабон турган нуқтага йўналди.

21. Ухх! Томаш Вацлик тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. У тепган тўп Анте Ребичга тегиб чехлар дарвозасига кириб кетиши мумкин эди, аммо омад дарвозабон томонда экан.

18. Янкто - Цоуфал комбинацияси гол билан якунланиши учун Шикнинг аниқ ва кучли зарбаси камлик қилди. 4 метр...

13. Перишичнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатган тўпини чех мудофаачилари қайтариб юборишди.

10. Деян Ловрен жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

7. Хорватия ниҳоят олдинга ўтиб, бурчак зарбаси ишлаб олди...

5. Дастлабки дақиқалар чехларнинг устунлиги остида ўтмоқда.

4. Якуб Янктонинг бурчакдан оширган узатмасини Томаш Соучек дарвозага тўғрилади, бироз ноаниқ...

3. Чехиянинг комбинацион ҳужуми хавфли кўриниш олиши мумкин эди, аммо хорватлар ҳимоясида Домогой Вида яхши ўйнади.

1. Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга чехлар киритиб беришди.

Хорватия

Иван Перишич - 47'

Чемпионат Европы. Группа D . 2-тур

18/06/2021, 22:00

1
:
1
Тугади

Чехия

Патрик Шик - 37'

Стадион: Hampden Park, 5607 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
35'  Деян Ловрен
46'  Йосип Брекало (Лука Иванушек)
46'  Анте Ребич (Бруно Петкович)
47'  Иван Перишич
47'  Андрей Крамарич
62'  Андрей Крамарич (Никола Влашич)
87'  Матео Ковачич (Марсело Брозович)
37'  Патрик Шик
50'  Лукаш Масопуст
63'  Лукаш Масопуст (Адам Гложек)
63'  Томаш Голеш (Алекс Крал)
74'  Якуб Янкто (Петр Шевчик)
74'  Патрик Шик (Михаэл Крменчик)
82'  Ян Боржил
87'  Владимир Дарида (Антонин Барак)
90'  Адам Гложек

Хорватия — Чехия
18 июнь, 21.00, «Хэмпден Парк»
Хорватия: Ливакович, Гвардиол, Ловрен, Врсалько, Вида, Брекало, Перишич, Модрич, Ковачич, Ребич, Крамарич.
Чехия: Вацлик, Челюстка, Калас, Цоуфал, Боржил, Янкто, Голеш, Масопуст, Дарида, Соучек, Шик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика