UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

АПЛ. "Олд Траффорд"да ғалабага эришган "Ливерпуль" кучли тўртлик учун курашни давом эттиради Янгиликлар

АПЛ. "Олд Траффорд"да ғалабага эришган "Ливерпуль" кучли тўртлик учун курашни давом эттиради

АПЛнинг 34-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" баҳси якунига етди.

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 2:4

Голлар: Фернандеш (10, 1:0), Жота (34, 1:1), Фирмино (45+3, 1:2), Фирмино (47, 1:3), Рэшфорд (68, 2:3), Салоҳ (90, 2:4).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Шоу, Линделеф, Байи (Байи, 86), Уан-Биссака, Мактомини, Погба, Фред (Гринвуд, 63), Бруну Фернандеш, Кавани, Рэшфорд.

Ливерпуль – Алиссон, Филлипс, Уильямс, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум (Жонс, 74), Салоҳ (Н.Уильямс, 90+2), Тиаго Алькантара, Диогу Жота (Мане, 74), Фирмино.

Огоҳлантириш: Байи (48), Мактомини (80), Кавани (85).

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 10', Маркус Рэшфорд - 68'

Премьер-лига . 34-тур

14/05/2021, 01:15

4
:
2
Тугади

Ливерпуль

Диогу Жота - 34', Роберто Фирмино - 45', Роберто Фирмино - 47', Мохамед Салах - 90'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
10'  Бруну Фернандеш
10'  Аарон Уан-Биссака
28'  Эрик Байи
48'  Эрик Байи
63'  Фред (Мэйсон Гринвуд)
68'  Маркус Рэшфорд
68'  Эдинсон Кавани
79'  Скотт Мактоминей
85'  Эдинсон Кавани
86'  Эрик Байи (Неманья Матич)
34'  Диогу Жота
34'  Натаниэль Филлипс
45'  Роберто Фирмино
45'  Трент Александер-Арнолд
47'  Роберто Фирмино
74'  Джорджиньо Вейналдум (Кертис Джонс)
74'  Диогу Жота (Садио Мане)
90'  Мохамед Салах
90'  Кертис Джонс
90'  Мохамед Салах (Неко Уильямс)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ливерпуль" ЕЧЛ учун курашни давом эттиради! 5 кун ичида 3 ўйин ўтказган МЮ эса иккитасида мағлуб бўлди.

90+2. Манкунианликлар бор мотивациясини Европа лигаси финалига олиб қўйган кўринади. Ўйинда мазмун кўрмаяпмиз.

90. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Матичнинг қўпол хатосидан кейин Салоҳ МЮ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиб, ўйинга нуқтани қўймоқда!

88. Ван-Биссаканинг Фернандеш томон узатган тўпи майдондан ташқарига чиқиб кетди.

85. Майдонда яхши кураш кечмоқда. Умуман олганда бугун супер ўйин томоша қилдик дея оламиз.

79. Фернандешнинг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

77. Тиаго ўз жарима майдончаси ёнида тўпни қўли билан ўйнагани учун фол берилди. МЮ учун яна бир ажойиб стандарт.

73. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Салоҳнинг зарбаси трибунага учди.

70. ГРИНВУУУУДДДД!!! Ажойиб вазият кўкка совурилди!

69. Трентнинг зарбаси ноаниқ кетди.

68. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Каванининг пасидан кейин Рэшфорд ўзининг кучли бўлмаган аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирмоқда!

66. Манкунианликлар бурчак зарбаларидан унум чиқара олишмаяпти.

62. ЗАРБАААААА!! Трентнинг кучли зарбасини Хендерсон қайтарди!

59. ЗАРБААААААА!! МЮ ҳимоясининг жуда катта очилиб кетганидан Жота фойдаланиб қолиши мумкин эди. Кечирди у.

55. Манкунианликлар деярли ўйнамаяпти. 2-ўрин деярли нақд қилинган. Шунинг учун бўлса керак.

52. Рэшфорд яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. 16 метрликнинг чизиғи ёнида тўпни Алиссон ушлаб олди.

47. ГООООООООЛЛЛЛ!! Хендерсоннинг қўпол хатосидан кейин Фирмино ўз дублини расмийлаштирмоқда!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+3. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Трентнинг жаримадан оширган тўпини Фирмино дарвозага жойлаб қўйди!

Бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. ЗАРБААААА!! Погбанинг ҳавфли зарбаси ноаниқ кетди.

40. МЮ ўйинни марказга кўчира олди. Энди тўп асосан "қизиллар"да.

37. "Ливерпуль" тўлиқ устунлик қилмоқда. Ўйин МЮ ярим майдонида ўтаяпти.

34. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жотадан чиройли гол! Филипс ўз айбини ажойиб ассист билан ювмоқда!

33. ЗАРБАААААА!! Жотанинг кучли зарбасини Хендерсон жуда чиройли сейв билан қайтарди!

Байи бугун икки баҳсли вазиятда қатнашди. 3-дақиқада тўп унинг қўлига тегди, 26-дақиқада Уильямсни йиқитди. Иккисида ҳам пенальти берилмади.

31. МЮ икки марта бурчак зарбасига эга бўлди. Иккинчисида Погбанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

28. Йўқ, пенальти бекор қилинди. Байи илк навбатда тўпга ўйнагани учун пенальти бўлмайди.

26. ПЕНАЛЬТИИИИ!! Филипсга қарши фол ишлатилди! МЮ дарвозаси томон пенальти!

23. Жота ажойиб вазиятга эга бўлди. Унинг зарбасини Хендерсон қайтарди.

Тузатиш: Премьер-лига расмий сайти голни Фернандеш ҳисобига ёзди. Бруну мавсумдаги 18-голини ҳисобига ёздириб қўйди.

20. Манкунианликлар узоқ вақт давомида тўпни ўзида ушлаб турди. Погбанинг паси Рэшфордга мўлжалланганди. Маркус зарба бергунча Фабиньо тўпни олиб қўйди.

16. Меҳмонлар яна ҳужумда. Робертсоннинг ҳаволатиб оширган тўпи аутга чиқиб кетди.

14. Салоҳ МЮ жарима майдончасига кириб келди ва зарба берди. Мактомини зарбага ғов бўлди.

Агарда "Манчестер Юнайтед" ғалабага эришадиган бўлса, 2-ўринни расман нақд қилади.

10. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Фернандешнинг чиройли зарбаси рақибига тегиб, голга айланди!8. Қўлтиқтаёқдаги Магуайр, ниқобли Саутгейтни кўрдик. Майдонда кичик ташаббус меҳмонлар томонида.

5. ЗАРБААААА!! Алиссон хатога йўл қўйганди. Кавани вазиятдан фойдалана олмади.

4. Йўқ, бош ҳакам пенальти қўйишни истамади. "Ливерпуль" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

3. УХХХХХ!! МЮ жарима майдончаси ичида хавфли вазият! ВАР тизими орқали пенальти берилиши мумкин.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Аввало барчангизни ўтган Ҳайит айёми билан табриклаймиз ва эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда тарихий қарама-қаршилик - "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари энди аниқ ўйнашади! Ўтган сафар қолдирилган ўйин бу сафар ниҳоят ўтказиладиган бўлди. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика